Бош вазир қўшни ўлка озиқ-овқатларига нисбатан чекловлар киргизмасликка ваъда берди

780


Бунга қадар Иқтисод вазирлиги қирғиз сут маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудига киритилишини таъқиқлаш қарорига жавоб қатори қўшни ўлкага нисбатан савдо санкцияларини киргизишга тайёр эканлигини билдирганди.

Бу таъқиқ чораси қўшни давлат тарафидан 2012 йилнинг 3 октябрида киргизилган. Бу қарорни бекор қилиш мақсадида ўтган икки томонлама музокаралар муваффақиятсиз якунланган, Қозоғистон таркибида Россия ва Беларуссия ҳам бўлган Божхона иттифоқи талабларига таяниб туриб олган.

25-октябрда Қирғизистоннинг Иқтисод вазирлиги бунга жавоб қатори қозоқ озиқ-овқат маҳсулотларини ўлкага киритилишига чекловлар киргизиб, Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига "муаммоли вазиятларни яратиш"га тайёр эканлигини билдирган.

29-октябрда Қирғизистоннинг озиқ-овқат маҳсулотларини Божхона иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилиш бўйича ўтган кенгашда бош вазир Жантўра Сатибалдиев юқорида қайд қилинган маълумотларнинг барини рад қилди.

«Қирғизистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун барча зарурий ишларни якунлаш арафасида турган Қозоғистон Республикасига нисбатан жавоб қаторидаги қандайдир савдо санкциясини киргизиш режалаштирилмаган ва режалаштирилмайди ҳам", — деб билдирди ҳукуматнинг матбуот хизмати

Бош вазир чет ўлкалар билан бўлган муомалаларнинг барини турли "таҳдид"лар йўли орқали эмас, балки ўзаро суҳбатлашиб, келишиш йўллари орқали хал қилиш кераклигини белгилаб ўтди. Шундан сўнг Сотибалдиев мазкур баёнотни тарқатган Иқтисод вазирлигининг раҳбариятига огоҳлантириш берди.

Кенгаш сўнггида ҳукумат раҳбари Иқтисод ҳамда Қишлоқ чорва вазирликларига Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги келишмовчиликларнинг ижобий хал бўлиши учун тушунтириш ишларини олиб бориш вазифасини берди.

Санитария, ветеринария ҳамда фитосанитария жиҳатидан хавфсизлик масаласи бўйича давлат назорат ташкилоти директори Толо Исаков икки ҳафта мобайнида зарурий ҳужжатлар тайёр бўлишини билдирди. Бу ҳужжатлар қирғиз сут маҳсулотларини киргизилишига рухсат бериши учун Қозоғистонга жўнатилади.