Атамбаев ўз маслаҳатчисини МХДҚ раҳбарлигига тайинлади

704



Президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Бейшембай Жунусов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари бўлиб тайинланди. Бу хизматдан кетган Шамил Атаханов Зарилбек Рисалиевнинг ўрнига Ички ишлар вазири бўлди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидагилар маҳкамага етакчи сифатида Бейшенбай Жунусов тайинланганини Kloop.kgга билдиришди. Ҳозирда янги раҳбарни махсус хизматдагилар жамоати билан таништиришмоқда.

Жунусов 2012-йилнинг июнидан бошлаб президентнинг маслаҳатчии сифатида фаолият олиб борган. Бу вақтга қадар эса стратегик таҳлил ва ҳукумат бошчиси аппаратини мониторинг қилиш бўлимининг бошчиси лавозимида ишлаган.

МХХни Жунусовга қадар 2011-йилнинг декабридан бери Шамил Атаханов бошқариб келган. «24.kg» агентлигининг маълумотига кўра, Атаханов ички ишлар вазири бўлиб тайинланди. Бу ўринда аввал ишлаган Зарылбек Рысалиев хизматдан олинган.

Жунусов 1981-йилдан 2005-йилга қадар СССРнинг ва Қирғизистоннинг махсус хизматида ишлаган. Генерал-майор унвонига эга.