Ўш мэрияси тирбандликлар сабаб тўй кортежлари турувчи жойни шаҳар ташқарисига кўчирди

672


Тўй учун мослашган лимузинлар «Хаммерлар» турувчи жой Ўш марказидан шаҳар ташқарига кўчирилди — мэрияга кўра, тўй машиналари шаҳардаги тирдбандликларга сабаб бўляпти.

Эндиликда Ўшда никоҳ учун хизмат қилувчи автомобилларни фақат шаҳар шимолидаги автовокзалдан топиш мумкин. Бу қарорни шаҳар ҳукумати йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида қилганини билан изоҳламоқда.

«Биз уларни [тўй машиналарини] ўз жойидан ҳайдаганимиз йўқ. Уларга автовокзалдан жой топиб, улар ўша жойдан буюртма қабул қилишлари ва машиналарини қўйишлари учун имкониятлар яратиб бердик», — деди шаҳар мэрияси қошидаги транспорт ва коммуникация бўлими бошчиси Урали Раманов Клооп билан суҳбатда.

Романов сўзларига кўра, мэрия ҳайдовчилар учун барча шароитларни янги турар жойида яратиб берган.

«У ерда ҳайдовчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган, автомобиллар турар жойи ва озиқ-овқат сотувчи жойлар ҳам бор. Шунингдек биз улар учун диспетчер пункти ҳам ташкил қилиб беришимиз мумкинлигини айтдик», — деди Раманов.

Бироқ автомобиллар ҳайдовчилари Қурманжон Дотхо кўчасида ишлашда давом этишяпти.

Тўй машиналари ҳайдовчиларидан бири бундай қарорни эшитмаганини айтди.

Унинг фикрига кўра, тўй кортежлари шаҳардаги тирбандликларга сабаб бўлиши қийин, буюртмачилар эса шаҳар ташқарисигача етиб бормайди.

«Биринчидан, у ерга ижтимоий транспорт бормагани учун, оддий одамлар боролмайди. Иккинчидан эса, у ерда шароитлар йўқ», — деди у.