Иссиқкўл вилояти Ақсуу туман суди зўрлик билан турмуш қуриш ниятида қизни олиб қочган йигитни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди — қиз ўғирланган кунининг эртаси ўзини осганди.
Шаимбек Иманкулов суд ҳукмига кўра Ирис Касимбай кизини ўлдирганликда айбдор деб топилди — айбланувчи қизга зўрлик билан уйланиш мақсадида уни олиб қочган, бунга чидолмаган қиз ўз жонига қасд қилган.
Омбудсмен сайтида хабар қилинишича. Ақсуу туман суди Иманкуловни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.
«Бу қиз ўғирлаш бўйича маълум даражада ютуққа етган бирини маҳкама иши бўлди», — деб ёзди сайт.
Иманкулов адвокати Алишер Бектуров аввалроқ «Клооп»га берган интервюсида ўз ҳимояси остидаги шахсга қўйилаётган барча айбловларни рад этганди — ёқловчига кўра, Қасимбай қизи ўз хоҳиши билан турмуш қурган ва жинсий яқинликда бўлган.
Ақсуу тумани Теплоключенка қишлоғи яшовчиси Касимбай кизи 8 июн куни никоҳлаш мақсадида «ўғирлаганди» — қизнинг ота онаси ўша куниёқ «куёв» уйидан Ирисни қайтариб олиб кетишган.
«Туни билан қиз ўз тақдири синганини, яқинлари орасидаа иснодга қолгани ва энди қандай қилиб яшашга ақли бовар қилмаслигини айтиб йиғлаган», — деб ёзилади Қирғизистон бош ҳуқуқ ҳимоячиси сайтида.
Эрталаб эса Ирисни ўз хонасидан осилган ҳолда топишган ва милицияга хабар қилганлар.