Журналистлар Қирғизистон парламенти олдида ўз ҳамкасблари ҳимояси учун чиқиш қилди

697


60 яқин мухбирлар ва турли ҳаракатлар фаоллари Жўғўрқу Кенеш олдида сўз эркинлиги ва журналистлар ҳимояси учун норозилик акциясини ўтказди. Бироқ депутатлардан ҳеч ким акция иштирокчилари олдига чиқмади.

«Парламентга тишимизни кўрсатамиз» номи остидаги тинчлик митингига 30га яқин маҳаллий ва хорижий интернет-нашриётлар, газеталар, телеканаллар журналистлари ва шунча сондаги ижтимоий ҳаракатлар фаоллари иштирок этди.

Акция иштирокчилари депутатларни мухбирлар ишига чеклов қўймасликка ва матбуотга босим ўтказмасликка чақирди.

Мисол тариқасида улар депутатлар талабига кўра тўсилган «Фергана» халқаро агентлигини, парламент аккредитацияси юзасидан бир неча нашриётга рад жавоби берганларини, журналистлар ва депутатлар ўртасидаги маҳкама ишларини кўрсатишди.

«Бунинг барчаси депутатлар учун қилиняпти, оддий халқ учун эмас. Парламентарийлар ўзлари ҳақида фақат яхши гаплар ёзилишини исташади. Бизнинг давлат ўзини парламент бошқарувчи давлат деб эълон қилганини депутатлар тўғридан-тўғри қабул қилиб олишди — ҳамма уларга хизмат қилиши керак», — деди акция ташкилотчиси ва «МК-Азия» газетаси бош муҳаррири Улугбек Бабакулов.

Акция жойида иштирокчилардан ташқари яна 20га яқин турли ОАВ вакиллари митингни ёритиб борди. Бундан ташқари 10-15 ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари акцияни кузати турди.

Митинг бир соатга яқин давом этганига қарамай, унинг иштирокчилари олдига парламент вакиллари ёки депутатларнинг ўзидан ҳеч ким чиқмади. Акция сўнгида унинг иштирокчилари парламентга бериб юбориш учун Жўғўрқу Кенеш спикери номига мурожаатнома тайёрладилар.