Қирғизистонда олтита янги шаҳар пайдо бўлади

619



27 сентябр куни Жўғўрқу Кенеш Қирғизистоннинг олти шаҳар туридаги қишлоқларини (ШТҚ) шаҳарларга айлантиришни кўзда тутган қонун лойиҳасини тасдиқлади. Қонун лойиҳасининг кейинги бандига кўра, яна шундай 13 шаҳар туридани қишлоқлар оддий қишлоқ мақомини олади.

«Шаҳар турида бўлган қишлоқларни қишлоқ ёки шаҳар тоифасига ўтказиш» ҳақидаги қонун лойиҳаси жорий ойда ҳукумат тарафидан кўрсатилганди.

Ҳужжатга кўра, шаҳарларга қуйидаги қишлоқ туридаги аҳоли яшаш пунктлари шаҳарларга айлантирилади: Қадамжой, Ҳайдаркон, Тўқтўғул, Орловка, Кемин, Қаинди.

Яна 13 шаҳар типидаги қишлоқ оддий қишлоқ мақомига туширилади:

• Боткен вилоятидаги Советское ва Чаувай (ШТҚ);
• Жалолобод қилоятидаги Терек-Сай ва Сумсар (ШТҚ);
• Иссиқкўл вилоятидаги Ақ-Булақ, Қажи-Сой ва Жиргалан (ШТҚ),
• Нориндаги Достуқ ва Мин-Куш (ШТҚ);
• Ўш вилоятидаги Найман ва Сари-Таш (ШТҚ);
• Талассдаги Маймақ (ШТҚ);
• Чуй вилоятидаги Ак-Тюз (ШТҚ).

Қанун лойиҳасига биноан, шаҳар типидаги қишлоқлар шаҳар ва қишлоқларга ҳуқуқий сабабларга кўра ўзгартирилмоқда: аввалроқ парламент ўз ичида “шаҳар туридаги қишлоқлар” атамалари ва бу аҳоли пунктларидаги ўз ўзини бошқариш органлари йўқ бўлган қонунларни қабул қилган.

Лойиҳа парламент депутатлари тарафидан уч марта ўқилгандан сўнг президентга имзо учун юборилди. Ҳужжат давлат бошчиси тарафидан имзоланиб, расман чоп этилгач ўз кучига киради.

Ҳужжат ўз кучига киргач, 13 янги қишлоқ мактаб ўқитувчилари қишлоқ жойида ишлаётганлари учун ойлик маошларига 1 минг сом қўшимча оладилар. Олти шаҳар мақомини олган янги шаҳарлар маҳаллий ҳукумати бюджети кўпайтирилади.