Ўш: Амир-Темур кичик мавзеида милиция таянч пункти пайдо бўлади

601



Милиционерлар учун янги бино қурилишига маблағ республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилади. Кичик мавзе аҳолиси содир бўлаётган ҳодисалардан ташвишланмоқда. Милициянинг ўзида қурилажак янги пункт кичик мавзенинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради, деб билдирдилар.

Ўш шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Алтинбек Токтошевнинг айтишича, янги бино қурилишига маҳаллий бюджетдан 9 миллион сом маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот- котиби Замир Сидиков милициянинг таянч пункти Амир Темур кичик мавзеида истиқомат қилаётган 35 минг аҳолининг хавфсизлигини таъминлашини айтади.

<>, - дейди Сидиков.

Маҳаллий аҳоли кичик мавзеда мунтазам содир бўлаётган ҳодисалардан ташвишланиб келмоқда.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган маҳаллий яшовчилардан бири “Клооп” мухбири билан суҳбатда яқинда қуриб битказилмаган мактаб биносига “жасад ташлаб кетилганини” айтди.

<>, - дейди Амир Темур кичик мавзеи яшовчиси.

Мазкур кичик мавзеда жиноий ҳодисалар мунтазам рўй бериб туради ва маҳаллий аҳолининг фикрига кўра, қурилажак милициянинг таянч пункти бу мавзеда хавфсизликни таъминлай олади.
Муаллиф: Мохичехра Тешебаева

Муҳаррирлар: Наталья Секерина ва Азилла Урунбаев