Талас: Сел 600дан ошиқ чорва молини оқизиб кетди

625



Талас вилоятида тинимсиз ёққан ёмғир ва сел 1000 гектардан ошиқ экин майдонини, 200 уйни ва 600 бош чорва молини ювиб кетди.

Талас вилоятининг Бакай-Ата тумани Интимақ ва Қизил Октябр қишлоқларида ёққан шиддатли ёмғир селга айланди.

Ўзини таништиришни хоҳламаган Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг Талас вилояти бўйича вакилининг «Клооп»га берган маълумотларига кўра, вилоятда 210 уй сув остида қолган, уларнинг 12 яшашга яроқсиз ҳолатда.

Шунингдек 1100 гектар экин майдони, 600 бош чорва молини сел ювиб кетганини ва 350 жонивор бедарак йўқолганини қўшиб ўтди вазирлик ходими.

Ҳозирги пайтда ФҲВ ходимлари томонидан вилоятда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Интимақ қишлоғи яшовчиси, фермер Нуржан Наринбаев сел бошланганда ўз чорвасини ўтлатиб юрган бўлган. Унинг чорваси ичидан 50га яқинини сел ювиб кетган.

«Оқимнинг баландлиги бир ярим, икки метрга етди. [...] Оқим уч столбани ҳам оқизиб кетди, қишлоқда свет йўқ.Қишлоқнинг қуйи тарафида яшовчиларнинг оғиллари сувниг остида қолиб кетди», —деди Наринбаев.

Олинган маълумотларга кўра, ҳозир мазкур қишлоқда ичимлик суви ҳам йўқ.

Қизил Октябр қишлоғи яшовчиси Замир Усоннинг айтишича, сел оқибатида у 10 қўйдан ажраган, бироқ унинг экин майдони зарар топмаган.

«Қишлоқнинг қуйи тарафида яшовчилар кўпроқ зарар тортди», — деди Усон.

Интимақ яшовчиси Айбек Алтинбаев эса экин полизининг аксар қисми ювилиб кетганидан нолийди.

«Ҳозир тозалаяпмиз. Уйим ҳам сув остида қолиб кетди, оқимнинг баландлиги 1,5-2 метргача борди», — деди Айбек.

Шунингдек у ФҲВ экин майдонларидан сувни тортиб олиш учун махсус машиналар олиб келганини қўшиб ўтди.

Баҳорги жала ва селлар Қирғизистоннинг бир қатор жанубий вилоятларини сув остида қолдирганди.