Талас: «баччабоз» 20 йилга озодликдан махрум қилинди

728


Манас туман суди 5 ёшли қизчани зўрлаган фуқорони 20 йилга озодликдан махрум қилди. Маҳкумнинг адвокати суд ҳукмини юқори инстанцияга арз қилишини билдирди.

5 ёшли қизчани зўрлашда айбланган Талас вилоятининг Манас тумани Кўк Дўбў қишлоғи яшовчиси Фархат Бабиршаев 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳукмни Манас туман суди 7 август куни қабул қилди.

Тергов талқинига кўра, 25 ёшли Бабиршаев 2012 йилнинг апрелида қизалоқни зўрлаган.

Айбланувчи адвокати Алтинай Жолдошева юқори инстанцияга арз билан мурожаат қилишини билдирди.

Унинг фикрига кўра, суд жуда оғир ҳукм қабул қилган. Адвокат ўз ҳимояси остидаги шахсга қарши олға сурилган айбловларнинг ўринли эканини тан олди.

«Қизалоқнинг кўрсатмалари ва экспертиза қизнинг кўйлагида топилган қон менинг ҳимоям остидаги шахсга тегишли эканини исботлади», — дейди адвокат.

Жабрланган қизалоқ холаси Урумкан Байтемирова билъакс, суд ҳукмини жуда «енгил» деб ҳисоблайди.

«У бир умрга ногирон бўлиб қолди [...] яқинда қизалоққа учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказишади. У қўрқинчли даражада озиб тўзиб кетди», — дейди Байтемирова.

Унинг сўзларига кўра, аввалги икки операция муваффақиятли ўтган, учинчи операцияга эса оиланинг пули етмаяпти.
«Биз ундан [Бабиршаевдан] товон пули тўлашни талаб қилгандик, лекин у ва унинг яқинлари товон пули беришдан бош тортди», — дейди Байтемирова.

Ишни кўриб чиққан ҳакам 17 августгача масала юзасидан изоҳлар беришдан бош тортди — унга кўра, айнан шу куни ҳукм расман ўз кучига киради.

Тергов талқинига кўра, 25 ёшли Бабиршаев 5 ёшли қизалоқни 2012 йилнинг апрелида зўрлаган.