Москва яқинидаги автоҳалокатда беш қирғизистонлик ҳалок бўлди

583


Автоҳалокат 7 август куни Москва яқинидаги Симферопол шоссесида юз берганини хабар қилди Россиядаги Қирғизистон элчилиги. Ҳалок бўлганлар шахси аниқланган — улар таналари яқин орада Қирғизистонга олиб келинишини хабарлади элчилик.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг Москва вилояти полициясига таяниб хабар қилишича, қирғизистонликлар иштирокидаги йўл транспорт автоҳалокати 7 август куни кеч Симферопол шоссесининг 31 чақиримида содир бўлган.

Қирғизистонликлар ВАЗ 2107 автоуловида Москва томон ҳаракатланаётган бўлган ва қарама қарши йўлга чиқиб келиб қаршиларидан келаётган «Вольво» русумли оғир юкли автомашинга келиб урилганларини хабар қилади элчилик

Енгил машинада бўлган беш кишининг барчаси ҳалок бўлган. Оғир юкли машина ҳайловчисига зарар етмаган

Ҳалок бўлганлар шахси Қирғизистоннинг Россиядаги консуллиги ходимлари томонидан аниқланган — уларнинг барчаси Ўш вилояти яшовчилари бўлган ва Москвадан 36 чақирим узоқликда жойлашган Подолскда ишлаган.

Ҳозирги пайтда ҳалок бўлганлар таналарини Қирғизистонга етказиш масаласи ҳал бўлмоқда.

Бу қирғизистонликлар иштирокида хориждаги биринчи автоҳалокат эмас. 2012 йилнинг май ойида минивен ҳамда оғир юкли автомобилнинг тўқнаши натижасида Қирғизистоннинг 16 фуқороси ҳалок бўлганди.

2012 йилнинг февралида эса Челябинск вилоятининг Чебаркуль шаҳридаги автоҳалокатда икки қирғизистонлик — автомобил ҳайдовчиси ва бир гўдак ҳалок бўлганди.

Автоҳалокатда қурбон бўлганлар рўйхати:

• Атаханов Музафар Кахарович — 1979 й.т. (уйланган, 2 боланинг отаси)
• Турдуев Айтбай Закирович – 1991 й.т.
• Топчубай уулу Кыязбек – 1992 й.т.
• Акимов Бакытбек Рахматбекович – 1989 й.т.
• Муратов Дастан Пирмаматович – 1988 й.т.