НАТО Афғонистонга ўз юкларини Қирғизистон орқали олиб ўтади

600


Қирғистон ташқи ишлар вазири НАТО юкларини Қирғизистондаги темир йўл ва автомобил йўллари орқали Афғонистонга олиб ўтишни кўзда тутган битимни имзолади.

Қирғизистон ташқи ишлар вазир Руслан Казакпаев ҳамда НАТО бош котиби муовнини Александр Вершбоу 22 май куни куни Чикаго саммитида НАТО юкларини Қирғизистондаги темир йўл ва автомобил йўллари орқали Афғонистонга олиб ўтишга имкон яратувчи келишимни имзоладилар.

«Мазкур битим Афғонистондаги барқарорликни сақлаш ва уни тиклаш бўйича олиб борилувчи халқаро ташаббусни қўллаш мақсадида Қирғизистон Республикаси орқали Афғонистонга ер транзит (темир йўл ва автомобил) юкларини олиб ўтишни кўзда тутади», —хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Матбуот хизмати айнан қайси юклар олиб ўтилиши ва қандай шартларда битим имзоланганлигидан бехабар.

Сиёсатшунов Токтогул Қақчикеев янги имзоланган битим Қирғизистон ва Америка муносабатларида тубдан ўзгарувларга сабаб бўлмаслигини айтади — АҚШ НАТОнинг асосий аъзоларидан бири.

Бошқа сиёсатшунос Марат Казакпаев битимнинг имзоланганини ижобий баҳолайди — унинг фикрига кўра, Афғонистонга олиб ўтилаётган юклар эвазига Қирғизистон бюджети тўлиб боради.

Имзоланган битимга қарши парламент депутати, мухолифат партия «Ата-Журт» вакили Роман Шин чиқди.

«Худо Американи жазоламоқчи бўлса, унга торнадо, табиий офатларни юборади. Агар Худо бошқа давлатларни жазоламоқчи бўлса, уларга Американи юборади», —дея ўз муносабатини билдирди Шин.

Унинг фикрича, НАТОнинг Қирғизистон орқали юкларни олиб ўтиши «бу ғрабнинг таъсири» ва бунга у собиқ коммунист бўлгани учун қарши чиқяпти.

Аксари АҚШ аскарларидан ташкил топган НАТО халқаро хавфсизлик кучлари ҳамда «Толибон» исломий ташкилоти ўртасидаги ҳарбий низо мана 11 йилдирки давом этяпти.

НАТО ҳарбийлари Толибларни ҳукуматдан қувиш учун Афғонистонга киритилганди.

Шунингдек НАТО АҚШдаги 2001 йилги ҳудкушликни ўз зиммасига олган «Толибон» иттифоқдошлари ҳисоланган «Ал-Қоида» ташкилотини йўқ қилишни мақсад қилганди.