Эркин энциклопедия ҳисобланувчи «Википедия»нинг қирғиз тилидаги версияси 2012 йилда 20 мингга яқин мақола билан тўлдирилиши кутиляпти — бу 10 йиллик фаолияти давомида қирғиз тилли «Википедия»га қўшилган мақолалардан ҳам кўплигини билдирмоқда википедиачилар.
Қирғиз «википедичилари» қирғиз тилли «Википедия»ни ривожлантиришлик учун 17 минг доллар грант ютиб олдилар.
«Қирғиз википедиачилар ҳаракати» лойиҳаси бошчиси Чоронбек Сааданбеков сўзлари кўра, қирғиз тилидаги «Википедия»ни бутун мамакатдан танлов асосида танлаб олинган ёшлар тўлдириб боради.
Ёшлар жорий йилда эркин энциклопедияга 20мингдан ошиқ мақола 10дан ошиқ мақола киритишлари режалаштириляпти. Бу қирғиз тилидаги «Википедия»нинг 10 йиллик фаолияти давомида қўшилган мақолалар сонидан ҳам кўп.
2011 йилнинг иккинчи ярмидаги кўрсаткичлар дунёнинг энг катта энциклопедияси ҳисобланмиш «Википедия»нинг қирғизчасидаги энг кўп тўлдиришлар бўлганини кўрсатмоқда — бунгача «Википедия»га бир йилда ўртача 100га яқин қирғиз тилидаги мақола қўшилар эди.
Лекин 2011 йилнинг июл ийидан бошлаб 2012 йилнинг январигача унда 3 мингга яқин қирғиз тилидаги мақола қўшилган.
Давлат муассасалари ҳам қирғиз тилини Интернетда ривожлантириш учун кўмак кўрсатиб келмоқда — масалан президент аппарати «Гугл-Транслейт» хизматига қирғиз тилини жорий қилиш лойиҳасини қўллаб келади.
«Википедия» дунёдаги энг катта Интернет энциклопедия ҳисобланиб, дунёнинг қарийб барча тилларида хизмат кўрсатади.
Дунё Интернет сайтлари орасида машҳурлиги билан олтинчи ўринда турувчи «Википедия»нинг ўзгачалиги унлаги барча маълумотлар фойдаланувчилар тарафидан ёзилади ва таҳрир қилинади.
Энциклопедиянинг бундай очиқлиги кўпинча ундаги маълумотларнинг ишончли эканига шубҳа солиб келади. Бироқ инглиз ва немис тилидаги «Википедия»ни текшириб ўтказилган бир қанча йирик тадқиқотлар омматан энциклопедияга ишониш мумкинлигини кўрсатди.
Ҳозирги кунда инглиз тилли «Википедия»да 4 миллиондан ошиқ мақола бор.
Албатта қирғиз тилли «Википедия» инглиз тилидаги «Википедия»дан катта фарқ билан ортда қолаётган бўлса-да, бироқ қирғиз тилли «Википедия» минтақада энг тез ўсаётган энциклопедия ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ўзбек тилли «Википедия»да 7 мингдан ошиқ мақола бўлса, тожик тилида эса мақолалар сони 9 мингдан ошади. Ўрта Осиёдаги тенгсиз энциклопедия ҳозирча қозоқ тилида — мазкур тилда 120 мингга яқин мақола бор.
Рус тилидаги «Википедия» эса дунё Интернет энциклопедиялари ичида 800 минг мақола билан саккизинчи ўринда туради.