Ўш:Қирғиз тилидаги газета 20 йилдан сўнг илк бор ўзбек тилида чиқди

662

“Аалам” газетаси доимо қирғиз тилида чоп этилар эди. Бироқ 2012 йилнинг март ойидан бошлаб, “миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида” ўзбек тилидаги сонини чоп этишга қарор қилди. Ўқувчи ва бошқа ОАВ бу соннинг чиқишига турлича фикр билдиришди.

“Аалам”нинг қирғиз ва ўзбек тилидаги версиялари алоҳида сонларда чиқарилиб – турли тилдаги мақолалар битта сонда жойлаштирилмайди.

“Жануб аҳолиси асосан Ўзбекистон газеталарини ўқишади. Бизнинг маҳаллий газеталарни ўқий қолишсин. Миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш лозим”, - дейди «Аалам» бош муҳаррири Сахиба Кадирова.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг коллективи президент Алмазбек Атамбаевнинг “миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш” қарорига таянган.

2012 йилнинг февралидан бошлаб ўзбек тилида чиқарилаётган “Эл бирлиги” газетаси муҳаррири ўринбосари Давронбек Насипханов “Аалам”нинг янги версиясини яхши муносабат билдирди.

“Ахир улар [этник ўзбеклар] она тилда маълумот олиш ҳуқуқига эга[…]. Қирғизистон янгиликларини она тилда ўқишсин”, - дейди Насипханов.

Бироқ ушбу ташаббусга қарши чиққанлар ҳам бор.

«Нур» талабалар газетаси муҳаррири Улукбек Омонкеев миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш учун газета аксинча қирғиз тилини назарда тутиб - “кўпчиликнинг тилида” чоп этилиши лозим деб ҳисоблайди.

“Агарда бу давлат тили ҳисобланмаса, унда ўзбек тилида чиқишининг нима кераги бор? Менимча, бу халқни янада қаттиқроқ ажратиб юборади. Шунинг учун тил масаласи низоли вазиятни юзага келтириши мумкин”, - дейди Омокеев.

“Аалам» газетаси ўқувчиси Алтинай Балтабаева, газета ўзбек тилида чоп этила бошлаганидан норози.

“Мен 20 йил давомида бизнинг урф-одат ва анъаларимиз ҳақида айтиб келган газета бирданига мутлоқ ўзга эллатлар ҳақида гапира бошлашидан рози эмасман”, - этироз билдиради Алтинай.

Ўш яшовчиси Алишер Рахметов аксинча газета унинг она тилида чиқа бошлаганидан хурсанд.

ЎшДУ талабаси Айимпаша Тўлўбай кизи ўзбек тилидаги газетани бошқа ном остида чиқариш керак эди, демоқда.

“Мен газета ўзбек тилида чиқарилишига қарши эмасман, бироқ 20 йил давомида қирғиз тилида чиқарилган газетага ўзбек тилини аралаштирмаслиги керак, деб ҳисоблайман”, - дейди Айимпаша.

Ўзбек тилидаги газеталар етарли эмас

2010 йилдаги Ўш ва Жалолободдаги қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник тўқнашувдан сўнг, Қирғизистонда бирорта ҳам ўзбек тилидаги хусусий газета қолмади.

“Ўш садоси” давлат газетаси – тўқнашувларга қарамасдан чоп этишни тўхтатмаган, ва у ўзбек тилидаги ягона нашриёт.

“Жуналисты” жамият бирлашмаси бошлиғи Марат Токоев хусусий ўзбек тилидаги нашриётлар Қирғизистонга қайтиб келаётганидан хурсанд.

“Улар учун бундай шароит яратилиши яхши. Қирғизистонда ўзбек газета бўлиши яхши. Ахир Конституцияда, ҳар бир миллат ўз тилини ривожлантириш ҳуқуқига эга эканлиги айтилганку. Бундай ташаббусни қўллаб қувватламоқ лозим”, - дейди Токоев.

Ҳурматли муштарий “Аалам” газетасининг ўзбек тилида чоп этилишига қандай муносабатдасиз? Ўз шарҳларингизни қуйида қолдиринг.