Мухолифат ҳукуматга «ҳукуматнинг сўнгги кунини» ваъда қилди

670


Мухолифат Боткенда ўтказган митингида ҳукуматнинг тарқашини ва парламент истеъфосини талаб қилдилар. Ҳукумат эса бир неча бор музокараларга тайёр эканини билдирганди. Навбатдаги норозилик акцияси 10 апрел кунга белгиланди.

Мухолифатлат лидерлари Қамчибек Ташиев, Адахан Мадумаров ва Ахматбек Келдибековлар амалдаги ҳукуматни ГСМни Тожикистонга ноқонуний сотаётганликда ва «100 кун» деб номланган реформа лойиҳасида ваъда филинган ишларни амалга оширмаганликда айбладилар.

Парламентдаги ягона мухолифат партия «Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиев агар вазирлар маҳкамаси истеъфо бермаса норозилик акциялари Жалолобод, Норин ва Бишкекда давом этишини ваъда қилди.

«Агар Бишкекда митинг бўладиган бўлса — бу жорий ҳукуматнинг охирги куни бўлади», —деб Ташиев сўзларидан иқтибос келтирди митингда иштирок этган блоггер Дильшат Мавлянов.

Мухолифат норозилик акциясига 10 минг одам қатнашишини ваъда қилганди, бироқ турли маълумотларга кўра, митингда икки мингга яқин киши қатнашгани айтилмоқда.

Ҳукумат матбуот котиби Султан Каназаров «Клооп»га берган интервьюсида ҳукумат бошчиси Омурбек Бабанов «мухолифат билан очиқ музокараларга киришганини» айтди.

«У мухолифат билан Қирғизистон ривожи бўйича барча конструктив таклифлар ҳақида сўзлашишга тайёр. Бабанов мухолифат лидерларига 5га 5 услубида (ҳар тарафдан беш кишидан) музокара олиб боришни таклиф қилди», — дейди Каназаров.

Бироқ «Ата-Журт» лидерларидан бири Ахматбек Келдибеков маҳаллий рўзномаларнинг бирига берган интервьюсида ҳукумат билан конструктив музокаралар бўлмаганини билдирди.

«Бизнинг асосий талабимиз ўша-ўша — ҳукумат истеъфоси

Бош вазир Бабановнинг ўзи эса МТРКга берган интервьюсида мухолифат лидери Адахан Мадумаров билан учрашганини ва суҳбат чоғида Мадумаров «ҳукуматдан ҳеч бир шикоят йўқлигини», мухолифат алоҳида вазирлар ишидан норозилигини билдирганини айтганди.

«Биз барча масалаларни кенгроқ форматда ҳал қилишга келишдик. Бу ҳар тарафдан — мухолифат ва ҳукумат тарафидан 5 кишидан қўйилган вакиллар бўлиши кутиляпти. Биз доимо музокараларга тайёрмиз. Биз мухолифатни душман қатори кўрмаймиз», — дея Бабанов сўзларидан иқтибос келтирганди «Кабар» АА.

Мухолифатнинг Боткендаги митингги ҳукуматнинг икки ҳокимияти — ҳукумат истеъфоси ҳамда парламентнинг тарқашини талаб қилиш билан якунланди.

Мухолифатнинг яна бир қатор талаблари булар бўлди:

1) президент Бакиев ҳокимиятдан қувилишига сабаб бўлган 2010 йилдаги апрел инқилоби айбдорларини топиш;

2) Ўш ва Жалолободда бўлиб ўтган 2010 йилги миллий низолар сабабчиларини топиш ва жазолаш;

3) «АзияУниверсалБанка» ячейкаларида Бакиевларга тегишли бўлган пулларни қайтариш;

4) 1993 йилги конституцияга қайтиш

Навбатдаги митинг 10 апрелда Жалолободда ўтиши белгиланди.

Мадумаров шунингдек Боткен вилояти губернаторини истеъфосини талаб қилди.

Митингни ёритган KGInfo.org ахборот портали журналистининг хабар қилишича, Боткен вилояти губернатори вилоят қишлоқларида митинг бўлмаслиги ҳақида миш-миш тарқатиб юборган.

Фото KGInfo.org сайти рухсати билан олинди

Муаллиф: Элдияр Арикбаев ва Улугбек Акишев