Ўш вилоятининг Новқат тумани оқсоқаллар кенгаши дабдабали тўйлар учун сарфланаётган пулларни ноўрин деб ҳисобламоқда. Новқатликларнинг ўзлари эса оқсоқоллар қарорини қўлламоқдалар.
Новқатлик оқчоқоллар қишлоқ йиғинлари чоғида тўй ва бошқа маросимлар сарф ҳаражатини қисқартиришга киришдилар.
Қабул қилинган низомга мувофиқ, эндиликда қалин пули 50 минг сом, тўрт қўй ва икки той пахтадан ошмаслиги керак.
Келинлар сепида эса ошиқча гилам, кўрпа тўшак ёки қимматбаҳо мебел бўлмаслиги лозим.
Шунингдек оқсоқоллар тўй кортежи учун тўрт машина етарли деб ҳисоблайдилар.
Айни пайтда кортежда жип, лимузик ёки «Хаммерлар» бўлмалиги кераклиги айтилди.
Оқсоқоллар фикрига кўра, тўй маросими маст қилувчи ичимликларсиз ўтиши ва у тўрт соатдан ошиқ давом этмаслиги лозим.
Шунингдек оқсоқоллар ЗАГС рўйхатидан ўтмай туриб никоҳ ўқишни ҳам ноўрин деб топдилар.
Ҳокимият оқсоқолларни қўллайди
Новқат тумани ҳокими муовини Жумагул Ураимова ҳокимият қишлоқ йиғинида қабул қилинган низомларни қўллашини билдирди.
Унинг фикрича, оқсоқоллар мазкур низомларни яшовчилар ҳаётини енгиллаштириш мақсадида қилганлар.
Ураимованинг сўзларига кўра, тўй ўтказиш учун ёшлар «қарзга ботиб кетадилар» ва уни йиллар давомида тўлолмай юришади.
«Ароқсиз тўй ўтказишга тарғиб қилишимизнинг сабаби, ёшлар ичиб олиб тартибсизликлар уюштирадилар», – деди Ураимова.
Яқин орада уйланишни режалаштираётган Новқат тумани яшовчиси Кайим Токтосунов ҳам оқсоқоллар қарорини қўллашини айтади.
«Исрофгарчиликни нима кераги бор? Оддий машинада чиқса ҳам бўлади, биласизми жип […] қанчага чиқади? Таҳминан 500 доллар деб ҳисобласак, оладиган маош ойига – 250 доллар», – деди Токтосунов маош ва тўй ҳаражатларининг орасидаги катта тафовутга урғу бериб.
Шунингдек Новқатнинг яна уч яшовчиси «Клооп» билан суҳбат оқсоқоллар қарорига ижобий қарашларини айтдилар.
Таъқиққа қаршилар
Машҳур «Дизель» форумида новқатлик оқсоқоллар қарори қизғин муҳокама қилинди ва унда бир қанча форумчилар мазкур қарорлардан норози эканини билдирдилар.
«Балки ёшлар нимани қаерга ҳашлашни ўзлари ҳал қилар? Ахир сизлар [қарорни қўллаган фойдаланувчилар]билан чоллар эмас, улар турмуш қуришяпти», – деди satka.
«Дизелнинг» яна бир фойдаланувчиси mr.NikiProf фикрича, катта базм уюштиришга кимнинг қурби етса, унга рухсат бериш керак.
«Тўй ҳаётда бир марта бўлади. Тўй – севги ва бахт рамзи. Ундаги хотиралар икки ёш ҳаётида абадий қолади», – деб ёзди mr.NikiProf.
«Дизелчи» adjaiyp оқсоқоллар қарорини «эскича» деб ҳисобласа, форумнинг яна бир иштирокчиси 10.10.10 мазкур қарорни инсон ҳуқуларини поймол қилишликка тенглади.
Оқсоқоллар қарори қонуний кучга эга эмас
Ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов сўзларига кўра, урф-одат масалалари оқсоқоллар «ваколатига киради» ва унинг ўзи бу қарорни қўллайди.
Бироқ, унинг фикрича, оқсоқоллар қарори қонуний кучга эмас ва ҳар ким хоҳлагандай тўй ўтказиши мумкин, бу қарор инсон ҳуқуқларини бузолмайди.
«Урф-одатлар ҳуқуқ нормалари билан бошқарилмайди[…]. Ким қанча хоҳласа шунча ҳаражат қилиши мумкин», – деди Токтакунов.