Ўш мэри партияси «бой берилган мандатлар» учун судлашади

634

Ўш мэри Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги» партияси Марказий сайлов Комиссиясини Ўшда ўтган маҳаллий сайловлардан сўнг уч участкада овозларни бекор қилганлиги учун судга бермоқчи. МСКнинг якуний маълумотларига кўра, «Улуттар Биримдиги» шаҳар кенгашида кутилган кўпчиликга эга бўла олмади.

«Улуттар Биримдиги» (УБ) 4 март сайловлари маълумотларидан келиб чиққан ҳолда - шаҳар кенгашидаги 45 ўриннинг 23тасига эга бўлишлари кераклигини таъкидламоқда.

Марказий сайлов комиссияси уч участкада сайлов натижаларини бекор қилди, бунинг натижасида Ўш мэри партияси кутилган фоизларни қўлдан бой бериб 21 ўринга эга бўлди.

УБ лидерларидан бири Таалай Сабиров «Клооп»га берган интервюсида, улар сайлов натижалари бекор қилинган уч участка учун марказий сайлов комиссияси билан судлашишини айтди.

«Ҳозирча қарор қабул қилган эмасмиз. Ким бизга ушбу икки мандатни беради? Биз ушбу икки мандат НДПК ва «Замандаш» партияларига берилган. Биз ҳозир судга берамиз, чунки «Замандаш» партиясининг ушбу мандатларга ҳаққи йўқ. Улар бизнинг икки мандатни бошқа икки партияга бермоқчи», - дейди Сабиров.

МСКнинг расмий маълумотларига кўра «Замандаш» ва Қирғизистон ҳалқ демократик партияси (НДПК) биттадан мандатни қўлга киритди. Якуний ҳисобларгача ушбу партиялар Ўш шаҳар кенгашида бирорта ҳам ўринга эга эмасдилар.

Ўшнинг таниқли партияси бош рақиби – социал демократлар - Марказий сайлов комиссиясининг адолатли ҳукм чиқарганидан шубҳа қилмаслигини билдирди.

Жорий президент Алмазбек Атамбаев асос солган СДПК партияси бутун давлат миқёсида ҳукм сураётган коалицияга кирган бир пайтда - мэр Мирзакматовнинг партияси эса қирғиз мухолифатдаги «Ата Журт» ва «Бутун Кыргызстан» кўмагидан фодаланади.

13 мартда МСК дастлабки натижалари эълон қилганидан сўнг илк бор уч участкада сайлов натижаларини бекор қилиш масаласи кўтарилди.

Овозлар қайта ҳисобланишидан норози «Улуттар Биримдиги» тарафдорлари Ўшда 1000 кишидан иборат митинг уюштириб, ҳукумат ушбу участкаларда сайлов натижаларини бекор қилиш билан, инсон ҳуқуқларини бузазаётгани баён қилдилар.

«Уч сайлов участкасида овозларни бекор қилишди. Шунинг учун биз митингга чиқдик. Ушбу митинг — норозилик митинги. Нима учун 3692 овоз бекор қилинди?» - деди Сабиров митингда.

Муаллиф: Эльдияр Арыкбаев ва Суербек Аманов