Бош вазир Бабанов молия полициясини тарқатиб юборди

686

Вазирлар маҳкамаси Молия полициясини тарқатиб юбориш ва янги иқтисодий жиноят билан курашиш давлат хизматини тузиш қарорини қабул қилди. Ҳукумат матбуот котиби Султан Каназаров бу давлат органлари реформаси йўлидаги «қадамлардан бири» эканини айтди.

Бош вазир Омурбек Бабанов бугунги йиғилишда хукумат қошидаги молия полициясини тарқатиб юбормоқчи эканини маълум қилди.

«Коррупцияга қарши кураш, фуқаролик бошқаруви тизимини яхшилаш, «Барқарор ва муносиб ҳаёт» ҳамда 100 кунлик реформа лойиҳасида ҳукумат фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир», - деди йиғилишда Бабанов.

Бабанов вазирлар йиғилишда Молия полицияси мавжудлиги давомида ўзини «нопок ва коррупциялашган» орган сифатида танитганлигини қайд этиб ўтди.

Бу ҳуқуқ химояси органларида «реформасида» ҳукуматнинг биринчи қадамлари, хабар беради ҳукумат матбуот хизмати раҳбари Султан Каназаров.

У янги иқтисодий жиноятга қарши курашувчи давлат хизмати молия полициясидан фарқли ўлароқ «жазоловчи» орган бўлмаслигини билдирди.

«Бу аввало иқтисодий ҳавфсизликни таъминловчи, буткул янги тизим бўлиши керак», - қайд этиб ўтди матбуот хизмати раҳбари.

Ҳукумат расмий сайтга кўра, янги давлат органига ходимлар қабул қилиниши конкурс асосида бўлиб ўтади.

«Асосий мезон - тоза ном, ростгўйлик, профессионаллик бўлиб қолади. Амалдаги ходимлар ҳудди шундай тенг шарт билан унда иштирок этишлари мумкин, бироқ уларга нисбатан тадбиркорларнинг фуқаролик жамияти фикрлари ҳисобга олинади», - деди вазирлар маҳкамаси бошлиғи.

Янги давлат хизматига Молия полициясининг барча жиноий иш материаллари кўриб чиқилиши ва уларнинг «ўз ниҳоясига етказилиши» учун тақдим этиши кераклиги айтилади ҳукуматнинг янги давлат органи тузиш ҳақидаги қарорида.

Молия полицияси раҳбар ва вакилларидан шарҳ олиш иложсизлигича қолмоқда.

Муаллиф:Раим Досункулов