Бакиевнинг укасига касалхонадан қочгани учун жазо оғирлаштирилди

750

Биринчи май туман суди ҳокимиятдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг укаси Ахмат Бакиевни қамоққа олиш қарорини қабул қилди. Кенжа Бакиевнинг ўзи касалхонадан ғойиб бўлгандан сўнг қидирувга берилган.

Биринчи май туман суди раиси Адилбек Субанкулов 3 мартда ғойиб бўлган Ахматбек Бакиев жасосини оғирлаштирди.

Энди уни манзил колониясида эмас, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида қўриқчи остида сақлаш ҳукми чиқарилди.

“Шу билан Ахмат Бакиев 336 моддада кўзда тутилган “Озодликдан маҳрум этиш жойидан қочиб кетиш” жиноятини содир этди”, - деб айтилади Олий суд матбуот хизмати томонидан тарқатилган мактубда.

Жазони ўташ давлат хизмати (ГСИН) матбуот котиби Александр Никсфорд, олдинроқ 6 мартда Ахмат Бакиевнинг қочиши устидан жиноий иш қўзғатилганлигини хабар қилганди.

«Иш ҳозирда Ички ишлар вазирлигида тергов қилинмоқда. Жазони ўташ давлат хизмати ходимларини ўз ичига олувчи бошқарма тергов гуруҳи тузилмоқда”, - деди котиб.

Ахмат Бакиевнинг ғойиб бўлиши

Ахмат Бакиев ғойиб бўлишидан олдин «КафМедЦентрПлюс» хусусий клиникаси стационар муолажа олаётган эди.

“35чи манзил колонияси ходимлари ҳар куни унинг олдига касалхонага келиб, текшириб, унинг жойида эканлигини қайд этиб кетишар эди. Бироқ 3 март куни тушликдан сўнг, одатдагидек уни текшириш учун келганларида, у ўз жойида йўқ эди”, - деди Никсфорд.

“Бутун ҳафта давомида уларнинг [судланганларни] қаердалиги умуман назорат қилинмайди. Бироқ шанба кунлари улар белгиланиб кетишлари шарт. Сўнг кейинги шанбагача улар мутлоқ эркин ҳаёт кечиришлари мумкин”, - деди матбуот котиби.

Ахматбек Бакиев 2010 йилнинг июл ойида қўлга олинган эди. У қуролланган уюшма ташкил қилиш, қуролларни ноқонуний сақлаш ва фирибгарликда айбдор деб топилган.

У етти йилга ахлоқни тузатиш колониясида қамоқни ўташга маҳкум этилган. Бироқ амнистияга биноан унинг муддати 2014 йилнинг сентябригача қисқартирилган.

ЖЎДХ маълумотларига кўра, 2012 йилнинг 24 январида собиқ президентнинг укаси пневмания натижасида соғлиги ёмонлашгани туфайли Бишкек касалхонасининг стационар бўлимига кўчирилган эди.