Қирғизистондан 18 дона қуйма «соф» олтинни олиб чиқишга уринган Хитой фуқороси қўлга тушди

827

Мамлакатдан олтин партиясини олиб чиқишга уриниш пайтида икки киши қўлга олинган. Божхона вакилининг сўзларига кўра, қўлга олинганлар қимматбаҳо метал декларациясиз «контрабанда йўли билан» олиб чиқаётган бўлганлар.

Хитой фуқароси «Манас» аэропорти божхона ходимлари тарафидан қўлга олинган. Юкни тафтиш қилиш жараёнида унда умумий оғирлиги 520 граммга тенг 18 дона қуйма «соф» олтин борлиги аниқланган.

«Бишкек-Урумчи рейси билан учиб кетаётган эди […] Олтинлар пластик қобиғда яхшилаб яширилган эди. 16 дона кичик ўлчамдаги олтин қуймалар. Кейин шахсий текшириш давомида, пиджакнинг ички чўнтагида яна 2 қўйма топилди», - хабар берди божхона матбуот котиби Малдибаев.

Унинг сўзларига кўра, кейинги кун олтинни четга олиб чиқишга уриниш жараёнида Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Текширув давомида унда умумий оғирлиги 400 граммга тенг Россияда ишлаб чиқарилган олтин буюмлар топилган.

«Москва-Бишкек маршрутида […] текшириш давомида, унда миллион сомдан зиёдроқ қийматга тенг олтин буюмлар топилган. У қўлга олинган. Ушбу ҳол юзасидан жиноий иш қўзғатилган», - деди Малдибаев.

Олиб чиқишга уриниш пайтида қўлга олинганлар ўзлари билан ҳеч қандай олтин буюмлар олмаганликларини айтишганини, олиб чиқилаётган қимматбаҳо метални улар декларацияда кўрсатмаганларини маълум қилди матбуот котиби.

«Улар қандайдир олтин буюмлар, шу жумладан валюта борлигини декдарация кўрсатишлари керак эди. Бироқ улар ўзлари билан ҳеч нарса олиб кетмаётганликларини айтганлар […] У [Хитой фуқароси] ҳам декларацияда ҳеч нарсани кўрсатмаган», - деди котиб.

Шунингдек у Божхона хизмати томонидан контрабанда факти бўйича жиноий иш қўзғатилганини ҳамда мазкур иш юзасидан тергов олиб борилаётганини хабар қилди.

Муаллиф:Раим Досункулов