ФҲВ: Бишкек-Ўш автотрассасида қор кўчкиси тушиши мумкин

753

Жалолобод вилоятининг тоғли туманлари ва Бишкек-Ўш йўлидаги қор кўчкиси эҳтимоли автомобиллар учун ҳавф туғдирмоқда, хабар беради фавқулотда ҳолатлар Вазирлиги вакили Элмира Шерипова.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот котиби Бишкек-Ўш йўлида об-ҳаво шароити туфайли қор кўчкиси тушиши хавфи мавжудлигини таъкидлади.

«Кутилган ёғингарчиликлар ёғилиши натижасида Бишкек-Ўш ва Жалолобод вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавффи сақланиб қолмоқда», - деди Шерипова.

У шунингдек ҳайдовчилар автомобиллар орасида 500 метрлик масофани сақлаб, эҳтиёт чоралари кўрилари кераклигини айтди.

«Тунда қор кўчкиси тушиш хавфи бор йўллардан юриш тавсия этилмайди», - деди матбуот котиби.

Ҳозирда қорни мажбуран кўчириш учун тоғли ҳудудларга ўқ отиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда, мазкур амалиёт Сари-Таш-Карамик автойўлининг 95-чи километрида ўтказилаётганини айтди котиб.

«Бундан аввалроқ ҳам ушбу ҳудудларда ва қор кўчиш эҳтимоли бор жойларда уч марта техникадан қўлланган ҳолда ўқ отиш ишларини олиб борган эдик», - деди Шерипов.

«Погода Климат» сайти маълумотларига кўра, Бишкекда минус ҳарорат 15 мартгача чўзилиши кутилмоқда.

Ҳозирча ушбу ойдаги энг паст ҳарорат 2 мартда бўлди. Ўшанда ҳаво ҳарорати 8,4 даражада совуққа тушган эди.

Муаллиф:Раим Досункулов