«Интербилим»: Ўзбекистонлик этник қирғизлар Қирғизистон фуқаролигини ололмаяпти

799

Мингга яқин ўзбекистонлик этник қирғизлар Жалолободга қўчиб ўтгандан сўнг қирғиз паспорти олишни бир йилдан зиёд кутмоқдалар. Уларнинг барчаси 2010 йилдаги Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар натижасида юзага келган «сиқувлар» туфайли она ватанларини тарк этишга мажбур бўлгандилар.

«Интербилим» ижтимоий жамғармаси ўз тадқиқотлари натижасида баён этган маълумотларга кўра – 2010 йилги ҳодисалардан кейин Ўзбекистондан Қирғизистонга кўчиб ўтган этник 1000 ошиқ қирғизларнинг бор-йўғи 8таси Қирғизистон фуқаролигига эришганлар.

Уларнинг аксари Ўзбекистонни ўз мол-мулклари ва хўжалигини ташлаб келганлиги учун «Интербилим” уларни “мажбурий мигрантлар” деб тавсифлайди.

Ўзбекистонлик мигрантларнинг аксари – 575 киши - Жалолобод вилоятининг Ақси туманидаги Торук қишлоғига жойлаштирилган. Ушбу қишлоқ Ўзбекистон чегерасида жойлашган бўлиб - Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида чегаранинг бошқа томонида ҳам ҳудди шу номда Ўзбекистонга тегишли яна бир қишлоқ жойлашган .

«Уларда яшаш учун оддий шарт-шаротлар йўқ, болалар билан қуриб битказилмаган бинолар ёки қариндошлари уйларида дарбадар бўлишга тўғри келмоқда ва улар ҳуқуқ ҳамда ижтимоий жиҳатдан энг кам ҳимояланган», - дейилади «Интербилим» ҳисоботида.

Иммигрантларга Қирғизистонда «кайрылман» статуси берилди – мазкур статус фуқароликка эришиш учун кутилаётган вақтда берилади.

Бироқ мазкур статус мунтазам равишда узайтириб турилишни талаб қилади, шунингдек бепут тиббий хизматдан фойдаланиш ёки бошқа мамлакатга пул топишга чиқишга имкон бермайди, шикоят қилади иммигрантлар.

Ушбу ҳужжатга эга қочқинларга ёрдам берувчи Торук айил кенгаши депутати Замирбек Айтмаматов сўзларига кўра, 2010 йилда Ўш ва Жалолободдаги қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги тўқнашув натижасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбекиснтонлик этник қирғизларга нисбатан «сиқув» уюштирилган.

Қочқин Нургул Алимбекова ўз оиласи билан кўчиб ўтган – у касал, бироқ паспортнинг йўқлиги туфайли касалхонага мурожаат қила олмайди.

«Мен ҳозир касалман. [...] Менга операция қилишлари керак, бироқ пулим йўқ. Биз ҳозир парникларда ишлаб кунига 200-250 сомдан пул топяпмиз», - шикоят қилади Алимбекова.

Қирғизистон қонуни бўйича чет мамлакатларда яшовчи этник қирғизларга фуқаролик олишни осонлаштирилган, бироқ қочқинларнинг асосий қисми кўчиб ўтган Жалолобод маҳаллий ҳукумати паспортлар олишни кутиш муддати барча учун бирлигини иддао қилмоқда.

Торук қишлоғи паспорт столи бошлиғи Арстан Матаев пасборт берилиши муҳлати унинг бошқармасига боғлиқ эмаслигини айтади.

«Буйруқларга [фуқаролик бериш] президент имзо чекади. Уларни қандайдир заводда ишлаб чиқармайдиларку аҳир», - дейди у.

Муаллиф:Раиса Киргизова

Таржимон: Элёр Нематов