«Ата-Журт» партияси лидери Камчинбек Ташиев, мухолифат митинги уюштирди, ташкилотчилар маълумотларига кўра унда 25 минг киши иштирок этди. Намойишчилар, агарда Ўш шаҳар кенгашида «халол ўтмаса», унда мухолифат яна митингга чиқиш билан пўписа қилмоқда. Президент Атамбаев эса музокара олиб боришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ўш шаҳар кенгаги сайловлардан бир кун олдин, Камчинбек Ташиевнинг «Ата-Журт» оппозицион партияси ва Адахан Мадумаровнинг «Бутун Кирғизстан» партияси мухолифат митинги уюштириш учун бирлашдилар.
Уларнинг бош талаби – бу министрлар кабинетининг бутунлай ишдам бўшатилиши, янги ҳукумат ташкил этилиши, ҳамда конституцион маслаҳатни чақириш бўлли, деб айтилади Ўш мэрияси сайтида.
«Агарда ушбу талаблар амалга оширилмаса, унда мъёр қабул қиламиз. Аграрда кимдир иғвогарлик қилса ва ҳалол сайловларга ҳалал берса, унда унинг ўзи ўз қўлидан ҳалок бўлади» - дейди «Бутун Кирғизстан» партияси лидери Адахан Мудумаров.
У, агарда сайловлар ноҳақ ўтказилса ва намойишчилар талаби 15 мартгача бажарилмаса, унда мухолифат такрорий митинглар учун йиғилаши билан, жорий ҳукуматга қаратиб пўписа қилди.
Алмазбек Атамбаев ОТРК га бергн интервьюсида, мухолифат билан «гаплашишга» тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ташиев кабилар парламентда ўз фикрини айта олиши «яхшидир».
«Албатта мухолифат асосан мамлакат ривожланишу учун керак. […] Бизда мана шундай сиёсий талаблар мавжудлиги тўғридир», - деди давлат раҳбари.
«Ҳал қилувчи сайловлар»
Жорий мэр Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги» партияси, мухолифатчи «Ата-Журт» ва перламентга ўтиб олган «Бутун Кирғизстан» кўмагидан фойдаланади.
Сайлов олди пойгада, Ўш шаҳар бошқармаси сайловдан олдин административ ресурсларни ишлатишла айблаётган Алмазбек Атамбаевнинг Социал Демократик партияси рақиблик қилмоқда.
СДПК ўшанда Ўш мэри сўзларини «асоссиз» деб номлаб, унинг айбловларини рад этди.
Сиёсатшунов Марс Сариевнинг фикрига кўра, ҳозирда ҳукумат Ўш ҳокими Мелис Мирзакматовни «қандай йўл билан бўлмасин» мансабдан ағдаришга уринмоқда. Ҳукумат бу билан, шимолликларга «қарши қиқаётган», жанубий савловчилар норозилигини сабаб бўлмоқда.
«Агарда ҳатто сайловлар рўйировшан ўтса ҳам, доимо қонун бузилиши фактларини ўйлаб чиқарувчи бошқа бир тараф топилади», - ҳисоблайди Сариев.
Сиёсатшунов Марат Казакпаев айтишича, Ўш шаҳри аҳолиси Мирзакматовни қўллаб қувватлайди, чунки у шаҳар учун «ижтимоий жиҳатдан» кўп ўзгаришларни амалга оширди.
Бироқ Казакпаевнинг сўзларига кўра, мэр жанубда яшайдиган этник ўзбеклар орасида таниқлидир. Уларнинг кўпчилиги Мирзакматовни миллатчи деб ҳисоблай, дейди эксперт.
Сариев ва Казакпаев, Ўшдаги сайловлар - мухолифат ҳамда ҳукумат учун стратегик нуқтаи назардан муҳимдир, деган фикрда бирдирлар.
Казакпаев сўзларига кўра, Ўш «Ата-Журт» ва «Бутун Кирғизстан» партиялари мухолифатининг «сўнгги умиди»га айланди.
Сиёсатшунос фараз қилишича, агарда ҳукумат административ ресурсларни ишга сола бошласа, унда вазият издан чиқиб кетиши мумкин, зеро жанубий сайловчилар Мирзакматовни қўллаб қувватлайди.
Муҳаррир: Элдияр Ариқбаев