Тожикистонда «Фэйсбук» тақиқлана бошланди

1300

Ижтимой Интернет-тармоғи «Фэйсбук» Тожикистонда тақиқланишини икки провайдер ва провайдерлар Жамияти тасдиқлади.  Провайдерлага тақиқланиш ҳақидаги талабни тарқатган  -  Тожикистон ҳукумати қошидаги алоқа хизматидан ҳозирча қўшимча изоҳлар олиш имкони йўқ.

Бошланиб юборилган тақиқланиш тўғрисидаги илк хабар 3 март, кундузи – дунёдаг энг йирик ижтимоий тармоқнинг Тожикистонлик  фойдаланувчилари ўз саҳифаларида, улар «Фэйсбук»га фақатгина прокси серверлар орқали кира олишлари ҳақидаги маълумотни жойлаштиришларидан тарқалиб бошлади.

«Истера» интернет провайдери оператори «Клооп» корреспондентига тақиқланиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Биз алоқа хизматидан facebook.com тақиқлаш  ҳақида расмий  мактуб олдик. Мактубда яна бир неча сайт тақиқланиши ҳақида кўрсатилган  - zvezda.ru, tjknews.ru. Тақиқланиш сабаби бизга номаълум», - деди «Истера» оператори.

«Клооп» корреспондентлари  алоқа хизматидан  ушбу мактубнинг  асл нусхасини ололмадилар.

«Телеком технолоджи» интернет-провайдери хабар беришича, 3 мартнинг иккинчи ярмида улар ҳам «Фэйсбук»ни тақиқлай бошладилар

«Биз ёзма баёнот олган эмасмиз – деди маълумот хизмати оператори.   - Бизнинг бошқарма телефон орқали огоҳлантирилган эди, тақиқланишнинг сабабларини эса биз билмаймиз»

Тожикистон ҳукумати қошидаги алоқа хизмати ходимларидан қўшимча изоҳлар олиш иложсизлигича қолмоқда. Бошқарма раҳбари Бега Зухурова уяли телефони ўчирилган.

Ҳамма тақиқлаган эмас

Қолган провайдерларда – шу жумладан мобил операторлар орқали  - «Фэйсбук»ни ҳозирча очса бўлади.

«Клооп» корреспондентлари боғла олган, ҳали  ижтимоий тармоқни тақиқлаб қўймаган тўрт провайдер,   -  алоқа хизматидан мактуб олмаганликларини хабар беришди.

Ҳаммаси бўлиб Тожикистонда, ўз фойдаланувчиларини Интернет билан таъминловчи 9 интернет-провайдер ва 6 мобил оператори мавжуд.

Тожикистон Интернет-провайдерлари жамияти раҳбари Парвина Ибодова, ушбу маълумотни барча провайдерлар олмаган бўлса керак, деб таҳмин қилади.

У ҳали алоқа хизматнинг расмий мактубини кўрган эмас, лекин бир нечта Интернет-провайдерлари раҳбарлари унга шундай фармон борлигини тасдиқлади.

«Душанба куни бази бир сайтларга қириш, шу  жумладан «Фэйсбук»  тақиқлагини ҳақидаги расмий маълулот, барча провайдерлага тарқатилган. Мактубда  тақиқланиш «техник сабабларга кўра» амалга оширилмоқда, деб ёзилган», - дейди у.

«Фэйсбук» ижтимоий тармоғидаТожикистоннинг қатор муаммолари муҳокамаси ва ҳукумат танқид қилиниши туфайли тақиқлаб қўйилган бўлиши мумкин, деб таҳмин қилади Ибодова.

«Мен сабаб нимада эканлиги аниқлашга ҳаракат қиламан, ва биз фойдаланувчилар ҳуқуқа учун курашамиз. Биз расмий баёнотни кутамиз ва агарда ҳаммаси тасдиқланса,   унда «Фэйсбук» тақиқланишига олиб келган  қандай профолактик ва техник ишлар олиб борилаётганини аниқлаймиз», - дейди у.

Ижтимоий тармоқнинг шахсий маълумотларига кўра Тожикистонда «Фэйсбук»дан 30 мингга яқин киши фойдаланади. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб 1,8 миллион интернет фойдаланувчиси бор.

Бугунги кунда Тожикистонда, «Фэйсбук»дан ташқари, «Фергана»  ва  «Центразия» ахборот сайтлари расман тақиқлаб қўйилган. Бундан ташқари, 90-чи йил фуқаролар уруши давридаги тожик исломийлари бошчиси,  илоҳиёт мутахассиси Хожи Акбар Тўражонзода сайти ҳам тақиқланганлар қаторида турибди.

Суратда: «Фэйсбук» асосчиси Марк Цукерберг

Муаллиф: Озод Сидиқов

Муҳаррир: Маълумот Зарина Эргашева, «Клооп»нинг Душанбе журналистика мактаби томонидан тайёрланган.