Маҳаллий сайловлар-2012: Ўшда илк қонунбузарликлар қайд этилмоқда [15:30 да янгиланди +фото]

1124

Бир неча марталаб овоз бериш ва белгиларнинг бузилиши-4 март куни эрталаб бошланган Ўш шаҳар кенгаши сайлови кузатувчиларининг асосий шикоятига айланди. Республикада катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси асосий рақиби – президент Алмазбек Атамбаев томонидан асос солинган демократик партиядир. Шаҳар кенгаши сайловлари бир вақтнинг ўзида Тўқмоқ ҳамда Қоракўлда бўлиб ўтмоқда.

Диққат, бу дастлабки норасмий маълумотлар!

2:26 Қоракўлда вазият тинчланди. Ҳудудий сайлов комиссияси, эртага шаҳар ёшлар ҳаракатлари ва сиёсий партиялар лидерлари олдида очиқ, овозларни ҳисоблаш олиб боришга келишди.

Шунга қарамасдан ёшлар ҳаракати, Қоракўл шаҳар-кегаши сайловлари натижалари бекор қилинишида қаттиқ турибди.

2:00 Ўшда овозлай ҳисоблаб чиқилди. Мэлис Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси ҳаммадан кўп овоз тўплади – 47,35 фоиз сайловчи. Социал-демократлар иккинчи ўринда – 23,98 фоиз. Учинчи ўринда эса «Республика», 17,07 фоиз.

Шундай экан «УБ» 45 дан 22 ўринни эгаллайди – кўпчиликни ташкил этиш учун яна бир ўрин етишмади. СДПК 11 ўринни эгаллайди, «Республика» - 8 ўрин, «Адилеттуу Кирғизстан» - 2 ўрин, «Ата-Мекен» ва «Замандаш-Современник» - биттадан Ўринни эгаллайди.

Бу “Клооп”нинг дастлабки норасмий ва таҳминий ҳисоблашидир, ушбу рақамлар ўзгача бўлиши хам мумкин.

1:26 Қоракўлдаги ноъмалум бўлиб қолишни истаган СДПК кузатувчиси, “Клооп” корреспондентлари билан сухбатда чоғида, участкада ҳуқуқбузарликлар бўлмаганлиги, барча сайловчилар ўз исмларини рўйхатда топганлари ва норозиликра айтди.

1:22 “Клооп” Редакцияси партиялар Ўш шаҳар кенгашида эгаллаши мумкин бўлган жойларнинг, илк ҳисоботини ўтказди.

Агарда ҳисоблаш якунига кўра ҳозирги фоизлар сақланиб қолса, унда мэр Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси 45 дан 21 ўринни эга бўлади — кўпчиликни ташкил этиш учун икки ўрин етишмайди. СДПК 12 ўрин олади, “Республика” - 8 ўрин, «Адилеттуу Кирғизстан» - 2 ўрин, ва «Ата-Мекен» ва «Замандаш-Современник» партиялариги биттадан ўрин берилади.

ЦИК яна 7 фоиз овозларни ҳисоблаши керак, шунинг учун ушбу ҳолат яна ўзгариши мумкин.

1:07 “Союз” кузатувчиси Акилбек Абдикадиров Қоракўлдан хабар беришича, “СДПК дан бошқа ҳамма” сайловлар натижаларини бекор қилишни сўрамоқда, эркин кузатувчи, қолган партиялар вакиллари ва ёшлар ҳаракатлари аъзоларини ҳам шу жумладан.

Мэрияда музокарал давом этмоқда, милиция бинони қуршаб олди.

0:59  Қоракўлда вазият кескинлигича қолмоқда. Ўшда 87 фоиз бюллетенлар ҳисоблаб қичилди. Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси кенгашда кўпчиликсиз қолиши мумкин - унда сайловчиларнинг умумий сонидан 45,68 фоиз овозини тўплади. Социал-демократлар иккинчи ўринда (25,46 фоиз), “республикачилар” учинчи ўринда (17,03 фоиз).

Тўқмоқда ҳисоблаш якунига етди, «Республика» ҳаммадан кўп овоз тўплади: 27,85 фоиз. Иккинчи ўринда «Биримдик» сайловчилар гуруҳи (15 фоиз), учинчи ўринда эса «За наш город» (11,47 фоиз)

Социал-демократлар Тўқмоқда 8,83 фоиз тўплаб тўртинчи ўринда бормоқда, лидерлар бешлигига 6,22 фоиз тўплаган «Ак-Шумкар» якун ясамоқда.

0:50 “Демократия ва фуқаролик жамият учун иттифоқ”дан Эремек Тойчубаев, ҳозирда Қоракўлда ва ёшлар ташкилоларларинг норози вакиллари, сайловлар натижаларини бекор қилишни талаб қилиб Қоракўл мэрияси қабулхонасини эгаллаб олдилар.

Тойчубекованинг баҳасига кўра, улар ҳаммаси бўлиб 200-300 га яқин, бироқ ўзларини тинч тутмоқда, лидерлар эса ёшларни провакацияга берилмасликка чақирмоқда.

Сайлов комиссиясининг участка милиционерларининг(УИК) базилари, сайлов комиссияси ҳудудига(ТИК) ўз иштирокчиларининг бўш протоколлари билан келганларида норозиликлар ошиб кетди.

ТИК мэрия биносида.

«УИКда ёмон тайёрланган ва ТИК жуда суст, ёшлар лидерлари эса УИКда протоколни нотўғри тўлдиришдан қўрқаётишларини билмайдилар ва овозларни ўзига мослаштириш кетаяпти деб ўйлаяптилар», тушунтириди Тойчубеков.

ТИК вакиллари ёшлар ҳаракати лидерларига – барча овозларни улар гувоҳлигида ҳисоблаб чиқиш муросасини таклиф этмоқда, бироқ Тойчубеков хабар беришича, эътироз билдираётган ёшлар натижаларнинг “мутлоқ” бекор қилинишида қаттиб турибди.

0:36 Сайлов натижаларинад норози, Қоракўлликлар шаҳар мэриясига кириб олдилар, у ерда ҳудди шундай сайлов комиссияси бор.

23:56 Қоракўл марказий майдонида тўпланган одамлар, социал-демократик партиялар томонидан йўл қўйилган бед таҳмин қилинаётган ҳуқуқбузарликлардан норози ва натижалар бекор қилиниши талаб қилмоқдалар.

Қоракўл шаҳар-кенгаши сайловида иштирок этган барча партия вакилалларини мэрияга таклиф этдилар, хабар беради «Клооп»нинг Иссиқ-кўл вилояти марказидаги манбайи.

-

22:12 «Таза шайлоо» Ассоцияси, умуман олганда Қирғизистонда сайлоб жараёни “овоз бериш кодекси нормаларига биноан” ўтказилди.

Шу билан бирга ташкилот ўзининг пресс-релизида, Ўшдаги сайловлардаги ҳуқуқбузарликларни қайд этмоқда. Янг кенг тарқалганларидан – бюллетенларни ташлаш (тўққиз участкада рўйхатга олинган) “карусел” орқали кўп маротаба овоз бериш (тўққиз участкада рўйхатга олинган) ва агитация ўтказиш (ўнта участкада).

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни қайси партия тарафдорлари амалга оширганини – ассоциация хабар бермайди. «Клооп» корресподентлари кузатувига биноан, кун давомида барча уч партия устидан шикоятлар келиб тушган.

22:06 Ўш шаҳар кенгаши сайловида қарийиб 22 фоиз бюлленлар ҳисоблаб чиқилган - «Улуттар биримдиги» партияси эндиликда аксарият овозларни тўплади, 51,51 фоиз. СДПК учинчи ўринда – 23,42 фоиз. Учинчи ўринда эса қарийиб 15 фоиз овоз тўплаган «Республика» партияси.

Тўқмоқда 20 участканинг учтасининг бюллетенлари ҳисоблаб чиқилди (умумий сондан роппа-роса 15 фоиз) ва «За наш город» сайловчилар гуруҳи лидерлик қилмоқда – 18,5 фоиз. Учликда ҳудди шундай “Республика” (17,43 фоиз) ва «Биримдик»(13,9)  сайловчилари ҳам бор. СДПК 8,65 фоиз билан тўртинчи ўринда.

Қоракўлдан ҳозирча маълумотлар йўқ.

21:40 Ўш Шаҳар кенгашига сайловнинг илк натижалари маълум. 13,7% бюллетенлар текширилишад сўнг, 45 фоиздан зиёд овоў тўплаган Мэлис Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси лидерлик қилмоқда. Иккинчи ўринда социал-декратиклар партияси – қарийиб 26 фоиз. Учинчи ўнинда эса – 17 фоиздан зиёдров овоз тўплай олган «Республика» партияси.

Қолган партиялар 5 фоиздан каров овоз тўплаган.

20:58 Ҳудудий сайловларга келиш участка ёпилиш пайтида:

Ўш – 75,23 фоиз (123360 сайловчидан);

Тўқмоқ – 62 фоиз (из 22369 сайловчидан);

Қоракўл – 53,16 фоиз (18000 сайловчидан);

20:13 Ош По сообщению корреспондента «Клоопа», на участок №5276 в 18:45 пришел мэр города Ош Мелис Мырзакматов.

У участкага кириб сўради - “ҳаммаси жойидами?”. Кейин шаҳарда хаммаси жойида деб қўшимча қилди ва участкани тарк этди”, - де моқда корреспондент.

19:17 Ўш «Таза Шайлоо» ассоциаси ижро директори Айнура Усупбекова, у ҳавф хатар туфайли беш кузатувчини орта қайтарганини, хабар берди.

19:13 Ўш СДПК партияси Ўш бўлими лидери Зуура Каденова, қаллобликлар ҳақидаги маълумони инкор этди.

«Биз ҳеч кимга пул таклиф қилган эмасмиз, биз шунчаки овоз бериш жараёнини кузати турдик», - дейди Каденова

19:11 Ўш “№5325 участкасида овозларни санаш чоғида чироқ ўчиб қолди”, - хабар беради «Интербелим» кузатувчиси Алмаз Батиров.

19:00 Участкалар ёпилди. Овозларни санаш бошланди.

18:57 Ўш «Республика» партиясининг Ўш бўлими лидери Абдували Токтомаматов, қаллоблик ҳақида маълумотни инкор этди ва бундайин айбловлар «қора пиар», деди.

«Биздаги маълумотларга биноан, бошқа партияларнинг ҳаммаси пул берган, бироқ биз берган эмасмиз», - дейди Токтомаматов.

18:29 Ўш «Демократик ва фуқаролик жамияти иттифоқи» бошлиғи Динара Ошурахунова твиттер-эккаунтида ёзишича, Ўшда ГОВД новбатчиси уданинг ҳуқуқшуноси шикоятларни қабул қилишдан бош тортмоқда.

«[Рад] тушунтириб беришмайди, шунчаки қабул қилишмаяпти, майли – ТИК ва прокуратура бомамиз», - деб ёзади Ошурахунова.

18:12 Ўш «Улуттар Биримдиги» партиясидан кузатувчи Канибек Бекмуратов, №5273 участкасида, бир неча бюллетенлари ташламоқчи бўлган одамни қўлга олдик.

«Кимдир келиб бир нечта бюллетенни ташламоқчи бўлди, у уларни ташламоқчи бўлган пайтда биз уни сизиб қолдик», - дейди Бекмуратов.

18:07 Ўш «Таза Шайлоо» мобил гуруҳ аъзоси Илъя Лукаша, №5288 «Ак-Телек» номли участкада бюллетенлар тугаб қолди, демоқда.

«Участка яқинида 300 – 400 кишидан иборат оломон тўпланди, улар турли партия тарафдорлари. Уларнинг баъзилари овоз бермади. Оломоннинг тажоввузкорона ҳулқи туфайли, бу ерга спецназ автобуси етиб келди», - дейди кузатувчи.

18:00 Қоракўл Гулнара Мадамбекова исмли сайловчи, рўхатда ўз исмини топмаганлиги, айтди.

«Президент сайловларида ҳам ҳудди шундай. Биў ариўа ёзган эдик. Эримни рўйхатга олишган, мени эса йўқ. Мен қаттиқ норизиман», - дейди фуқаро.

17:57 Қорақўл «Таза Шайлоо» кузатувчиси Ислам Зарақулов, №3147да сайловчиларни микроавтобусда келтириш  ҳоллари қақида хабар бермоқда. «Етти киши чамаси. Улар келтирилганлиги аниқ. Машинада СДПК наклейкаси бор эди», - дейди Замирқулов 17:42 Ўш «СДПКдан бир аёл «кел мен сенга бидан келишаман, сен эса аризани етртиб ташлайсан»Менга пул таклиф қилмоқда. Мен эса рад этдим. Мения лаънатлайдилар, деб айтдим», - деди №5292 участкасидаги «Таза Шайлоо» кузатувчиси. 17:38 Ўш «Клооп» мухбири Элиза Алмазбекова сўзларига кўра, №5205 участкасида навбатга турган сайловчилар сони 80 ошиб кетган. «Улар қийқиришяпти, бир бирларига навбат бермаяпти», —дейди мухбир. 17:30 Ўш «Таза Шайлоо» уюшмаси ижрочи директори Айнура Усупбекованинг айтишича, №5279 участкасида қонунбузарликлар қайд этилган. «Кузатувчиларимиз тарафидан бюллитенларни оммавий ташлаш ҳолатлари кузатилган. №5288 участкасида эса партиялар кузатувчилари бизнинг кузатувчиларга босим ўтказганлар», — дейди Усупбекова. 17:27 Ўш №5325 участкасида жисмонан бақувват йигитлар «Клооп» мухбирига агар кетмаса фотоаппаратини тортиб олиш билан қўрқитган. 16:51 Ўш «Бизда бу ер бозорга айланиб кетди. Биз тўртинчи марта овоз бераётган кишини ушлаб одик. Унинг қўлида 3-4 бюллитен бор эди. Уларни комиссия раиси олиб чўнтагига солиб қўйди», — дейди «Таза Шайлоо» кузатувчиси. 16:45 Ўш «Таза шайлоо» кузатувчиси Гулжамал Асилбекова сўзларига кўра, бир неча марта такрор овоз бериш ҳолатлари кузатилган. «Одамлар кийимини алмаштириб қайта киришди. Шахсан ўзим, одамларнинг маркировкаларни мой билан ўчиришаётганига гувоҳ бўлдим», —деди Асилбекова. 16:34 Ўш Ўз исмини айтишни истамаган кузатувчига кўра, Новқат ва бошқа қишлоқлардан бир тўда инсонлар келиб сайловга қатнашган. «Мен шаҳарда пропискаси йўқ, лекин бемалол овоз бераётган ўз ҳамқишлоқларимни кўрдим», —деди кузатувчи. 16:30 Ўш «№5292 участкасига 30-35 киши бостириб кирди. Ҳайъат раиси бюллитен йўқ деб ҳайқиряпти», — деб хабар қилди «Таза Шайлоо» кузатувчиси. 16:15 Маҳаллий сайловларда соат 16:00гача қатнашганлар нисбати: Ўш — 47,95 фоиз (123360 сайловчидан); Тўқмоқ — 30,94 фоиз (22369 сайловчидан); Қорақўл — 39,26 фоиз (18000 сайловчидан). 16:12 Ўш «Адилеттүү Кыргызстан» партияси кузатувчиси Эртошу Жумабаевнинг хабар қилишича, бировлар фамилияси остида сайлашга ҳаракат қилган 18 кишини ушлаган. 16:07 Ўш «Таза Шайлоо» кузатувчиларининг иддаосича, фотода «карусель» автобус акс этган. Ички кўриниши: Ташқи кўриниши: 16:00 Ўш Сайловда иштирок этган Токтогулнинг сўзларига кўра, №5307 сайлов участкасига Жогорку Кенеш депутати, СДПК вакили Ақилбек Султанов кирган. «Мен уни [Ақилбек Султанов] телефон орқали – «мен 15 кишини олиб келдим, лекин қандай қилиб киргизишни билмаяпман» деганини эшитдим», — дейди шаҳар яшовчиси. 15:47 Ўш «Интербилим» ижтимоий фонди кузатувчисининг «Клооп»га хабар қилишича, №5276 сайлов участкасига шаҳар вице мэри Рустам Мирзамаматов кирган ва милиционерларга агар кузатувчилар сайлов юришига аралашгудай бўлишса уларни чиқариб юборишни айтган. Рустам Мирзамаматов «Улуттар Биримдиги» партияси вакили. 15:42 Ўш Айчурек Гуламединова сўзларига кўра, сайловчилар №5386 сайлов участкасида ниқоб кийган йигитларни кўрганлар. Унинг сўзларига кўра, улар автоматлар билан қуролланган ва ҳайрбий кийимда бўлганлар. 15:37 Каракол Алмаз, представитель группы наблюдателей «Союз», сказал, что на участке №3139 ситуация «стабильная». 15:33 Ўш «Клооп» мухбири Элиза Алмазбекованинг хабар қилишича, №5307 сайлов участкасида шаҳарда қайд этилганлиги ҳақидаги ҳужжати йўқ киши нима учун овоз беролмаганидан ғазабланган. «У киши ғазабда «нима учун мен овоз беролмайман?» деб ҳайқирди. Мазкур участкада ҳеч бир ҳужжати йўқ яна бир аёл сайлашга имкон яратишни талаб қилди. 15:19 Ўш Фотолар «Коалиции за демократию и гражданское общество» кузатувчиси Илья Лукашов блогидан олинди

15:16 Ўш №5325 сайлов участкасида аёл бошқа бир инсон учун овоз беришга ҳаракат қилган. «Клооп» мухбири Суербек Аманов сўзларига кўра, аёл ҳамда ҳайъат раиси ўртасида мажаро келиб чиққан. 15:11 Ўш «Таза Шайлоо» уюшмаси директор ўрнини ижро этаётган Айнур Усупбекованинг айтишича, №5316 участкада кузатувчи ўз партиясига овоз беришга чақиргани учун сайлов участкасидан четлатилган. 15:00 Ўш «Коалиции за демократию и гражданское общество» кузатувчиси Руслан сўзларига кўра, №5247, №5277, №5553 участкаларида ноқонуний бюллетенлар тарқатилгани кузатилган. 14:57 Ўш ИИМ матбуот хизматига кўра, ҳозирча қонунбузарликлар «қайд этилмагаг». «Шикоят келиб тушмади, сайлов тинч ўтяпти», —деди матбуот хизмати ходими Жениш Аширбаев. 14:53 Ўш «Коалиции за демократию и гражданское общество» фонди кузатувчиси Алмаз Батировга кўра, №5325 участкасида 50–60 одам ўзини рўйхатда топмаган. «Шунингдек рўйхатда бор, лекин паспортлари йўқ одамлар ҳам учраяпти. Биз уларни сайловга қатнашишига йўл қўя олмаймиз. Бир киши тарафидан бир неча марта овоз бериш ҳолатлари олди олинди», — дейди Батиров. 14:44 Ўш «Клооп» мухбирлари сўзларига кўра, шаҳарда ижтимоий транспорт қатнови бугун сийраклашган. 14:34 Ўш «Таза Шайлоо» ассоциацияси бошчиси Айнура Усупбекова №5315 сайлов участкасидаги қонунбузарликлар ҳақида хабар қилди. «Жиддий қонунбузарликлар рўй беряпти. Жисмоний бақувват йигитлар тарафидан бизнинг кузатувчиларга босим ўтказиляпти. Улар кузатувчиларимизни сайлов участкасини тарк этишни талаб қилишяпти», —деди Усупбекова. 14:30 Ўш №5292 сайлов участкасидан фото. Милиция йигитларни тўхтатишга ҳаракат қиляпти. Аёллар уришяпти. «Улар кириб кетишди, лекин овоз бериб бўлишди. Милиция уларни ташқарига чиқариб юбормоқчи бўлди, бироқ улар сўкиб беришда ва кираверишда мумтлашиб кетишди», — хабар қилди «Таза Шайлоо» кузатувчиси. 14:25 Ўш «Коалиции за демократию и гражданское общество» бошчиси Динара Ошурахунова мобил гуруҳга таяниб ўзининг твиттер-эккаунтида хабар қилишича, мухолифатдаги «Бутун Кыргызстан», «Ата-Журт» ва «Улуттар Биримдиги» партияси вакиллари эртага соат 11:00 Ўшда митингга чиқишмоқчи. 14:03 Ўш №5281 участкада, номини айтишни истамаган милиционер сўзларига кўра, қадди-оқмати келишган 5-6 йигит қаллоб пропискалар билан сайловга келишди. « Уларнинг исмини биз айтмаймиз », - дейди милиция ходими. 14:00 Ўш. «Таза Шайлоо» кузатувчиси сўзларига кўра, №5292 участогига « қандайдир йигитлар бостириб кирди». Кўчада тўполон бошлашди. 13:56 Ўш. «Таза Шайлоо» мобил гуруҳи аъзоси Талант Исмаилов, гуруҳ айланиб чиққан « қарийиб ҳар бир» участкада, бақувват гавдали 20-30 кишидан иборат гуруҳлар мавжуд. «Жапалак» туманида 150-200 кишидан иборат новбат юзага келди», - дейди Исмаилов. 13:48 Ўш. Ўш мэри хабарига кўра сайловларда жиддий ҳуқуқбузарликлар кузатилгани « йўқ ». Ўш шаҳар ҳудуди сайлов комиссияси бошлиғи Саадат Маматалиеванинг сўзларига кўра, ТИК га партиядан номзодлар ҳудудий сайлов комиссияси участкасида, деган телефон қўнғироғи келиб тушди. p