Ўш мэри партияси шаҳар-кенгаши сайловида ғолиб чиқмоқда

1033

Ўш мэри Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги» партияси 47,35 фоиз овоз тўплаб, катталиги бўйича Қирғизистондаги иккинчи шаҳар кенгаши сайловида биринчи ўринни эгаллади. Кузатувчилар ҳуқуқбузарликларни қайд этдилар, улар орасидан бюллетенларни ташлаш ва кўп маротаба овоз бериш мавжуд. 

«Улуттар Биримдиги» лидерларидан бири, собиқ-мэр Таалай Сабиров, сайловлар «яхши» ўтган ва у натижалардан "рози" эканлиги айтди.

"Ҳозирча натижаларни кутаяпмиз. Маркаказий сайлов қўмитаси бизга расмий натижаларни бериши лозим. Якундан сўнг ишни давом эттирамиз", - дейди Сабиров.

Мэр Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги» партияси, ҳаммадан кўп овоз тўплади – 47,35 фоиз. Социал-демократлар иккинчи ўринда – 23,98 фоиз. Учинчи ўринда «Республика», 17,07 фоиз.

Собиров, мухолифат намойиш ўтказиши ёки ўтказмаслиги ҳақида, аниқ жавоб бермади. У митингни уларнинг партияси эмас, бошқа партия ўтказган, шунинг учун, митингда янграган талаблар "Улуттар Биримдиги" га тегишли, деб айтди.

Илгари Камчинбек Ташиевнинг «Ата-Журт» ва Адахан Мадумаровнинг "Бутун Қирғизстан" мухолифат партиялари сайловда Мирзакматов партиясини қўлладилар. 

Митингда мухолифат, министрлар кабинетини истеъфога чиқиши ва янги ҳукумат тузилишини талаб қилдилар, агарда уларнинг талаблари 15 мартгача амалга оширилмаса такрорий намойишлар уюштириш билан пўписа қилди.

Ўшда СДПК партияси вакили Махира Гайнанова, сайлов участкаларидаги ҳуқуқбузарликлар туфайли, сайловлар "жирканч даражада ёмон" ўтди, деб ҳисоблайди. Гайнанова, ҳуқуқбузарлик айнан қайси партиялар томонидан содир этилганлиги айтмади.

"Араван, Алай, Талдиқ, Ўзген, Отуз-Адир туманларидан сайловчилар ташиб турилди, ушбу туманлардан одамларни машина келтириб турдилар. Шунчаки шаҳарликларга ўзларининг овоз бериш ҳуқуқларини амалга оширишга имкон бермадилар", таажубланади Гайнанова.

У Мелис Мирзакматов «Улуттар Биримдиги» партияси ғолиблигини шарҳлашдан бош тортди.

"Республика" партияси вакили Абдували Токтомаматов ҳам, "қаллоблик"дан шикоят қилди. Унинг фикрига кўра ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти "Улуттар Биримдиги" томонидан содир этилган.

"Мен ҳуқуқбузарликлар борасида ҳеч қанача шарҳлар бермайман, бироқ "Улуттар биримдиги" томонидан қаллобликлар албатта бор эди", - деди Токтомаматов.

"Таза Шайлоо" [«Ҳалол сайловлар учун»] ассоциацияси, умуман Қирғизистонда сайлов жараёни "сайлов кодекси нормасига биноан" ўтказилди, деб ҳисоблайди.

«Таза Шайлоо» шаҳар-кенгаши маълумотлари кўра, сайловдаги янг кўп учратилган ҳуқуқбузарлик - бюллетенларни ташлаш (тўққизта участкада рўйхатга олинган), кўп маротаба овоз бериш "карусель" (ўнта участкада рўйхатга олинган) ва агитация олиб бориш (ўнта участкада рўйхатга олинган).

"Бизнинг кузатувчилар томонидан №5279 участкасида оммавий бюллетенлар ташлаш қайд этилган. №5288 участкасида эса партия кузатувчилари томонидан бизнинг сайловчи ва ходимларга тазйиқ ўтказилмоқда", - деди "Таза Шайлоо" ижро директори Айнура Усупбекова.

Ташкило кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар қайси партия томонидан содир этилганлигига аниқлик киритмайди. "Клооп" корреспондентлари маълумотларига кўра, кун давомида лидерлик қилаётган уччала партия устидан шикоятлар келиб турган - "Улуттар Биримдиги", СДПК ва "Республика".

4 мартдаЎшдан ташқари шаҳар-кенгаши сайловлари Қоракўл ва Тўқмоқда бўлиб ўтди.

[poll id="5"]

Қоракўлда овозларни ҳисоблаш 

Уч шаҳарда сайлов участкалари ёпилишидан сўнг, Қоракўлда овозлар сони ҳақидаги маълумот келмай қолди. Унинг сабаби, сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилиб чиққан шаҳар яшовчиларининг норозилиги бўлди.

Кеча Қоракўлдан"Союз" кузатувчиси Ақилбек Абдикадиров, "СДПКдан бошқа ҳамма" сайлов натижалари бекор қилиниши талаб қилмоқда, қолган партия вакиллари ва ёшлар ҳаракати аъзоларини ҳисобга олган ҳолда.

"Мэрия биносининг биринчи қаватига бостириб кирдилар. Милиция ходимини дўппослаб тартибсизлик уюштирдилар. ЦИК (марказий сайлов комиссияси) ва Қоракўл шаҳар мэрияси, овозларни ҳисоблаш жараёнини ТИК (ҳудудий сайлов комиссияси) ва партия вакиллари билан ҳамкорликда ўтказишга келишишга уринди, бироқ бу ҳам амалга ошмай, тўполонга айланиб кетди", - хабар беради Абдикадиров.

Кузатувчилар, кечқурун милиция отрядини чақириб норози одамларни тарқатиб юборишга тўғри келди, деб айтмоқда. Комиссия, бюллетенлар солинган барча пакет ва протоколларни муҳрлаб кечқурун соат 4 да ўз уйларига кетди, дейди кузатувчи. Унинг фикрига кўра ҳозирда шаҳардаги аҳвол "ноаниқ".

Марказий сайлов қўмитаси маълумотларига биноан 5 март тонгида, 24 участкадан 2 тасида маълумотлар ҳисоблаб чиқилган. Биринчи учликда - "Союз" сайловчилар гуруҳи, СДПК ва "Республика", ҳамма 15 фоиз атрофида овоз олган.

Тўқмоқда ҳисоблаш якунланган, "Республика" ҳаммадае кўп овоз тўплаган: 27,85 фоиз. Иккинчи ўринда "Биримдик" сайлов гуруҳи (15 фоиз), учинчи ўринда эса "За нам город" сайлов гуруҳи (11,47 фоиз)

Муллиқлар: Наталья Капралова ва Айзат Шакиева
Муҳаррир: Элдияр Арикбаев