Бош прокуратура «Ата-Журт» депутатларини жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақидаги хабарни рад этди

901

Бош прокуратура матбуот хизмати парламентдаги «Ата-Журт» вакилларини жиноий жавобгарликка тортмоқчи деган хабарни «тасдиқланмаган» деб атади. ОАВнинг ўзлари бу хабарни парламент ҳамда бош прокуратадаги манбаларга таяниб тарқатган.

Бош прокуратура тарқатган ўз пресс-релизида парламентга «Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиев ҳамда депутатлар Нариман Тулеев ва Нурлан Сулаймановларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида сўровнома юбормаганини хабар қилди.

««24.kg»даги Махинур Ниязова тарқатган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди», –дейилади муассаса сайтида.

Айни пайтда Ниязова ўз мақоласида 22 феврал куни прокуратуранинг ўзидан олинган хабарга таяниб маълумот берган.

Журналист сўзларига кўра, муассаса парламентнинг уч депутати депутатлик дахсизлигини олмоқчи.

Чоп этилган мақолага мувофиқ, мухолиф партия «Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиев 2010 йилда қурилиши режалаштирилган база учун ажратилган ерни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Агентлик сўз қайси база ҳақида бораётганига аниқлик киритмаган.

Ўша йили Ташиев ҳукуматдан ағдарилган Қурманбек Бакиев қошида фавқулотда ҳолатлар вазири лавозимида ишлаган.

Нурлан Сулайманов эса транспорт ҳамда коммуникация вазири бўлиб турган вақт «бир неча миллион сомни» ўғирлаганликда айбланмоқда, деб ёзади «24.кг».

Ахборот агентлигининг прокуратурага таяниб хабар қилишича, Бишкекнинг аввалги ҳокими Нариман Тюлеев ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилиб 84 минг долллар миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда.

«Сиёсий буюрма»

Маҳаллий ОАВдаги ахборот «Ата-Журт» лидерлари – Қамчибек Ташиев ва Ахматбек Келдибековларни диққат назаридан четда қолгани йўқ, журналистларга қилган мурожаатида улар мазкур ишни «сиёсий буюртма» деб номладилар.

«Сулаймановга келадиган бўлсак, унга қарши Бишке-Ўш йўли қурилишида пудратчи бўлган бир турк ширкатининг шикоятномасига биноан жиноий иш қўзғаганлар. Лекин йўл қурилиши битиб бўлган. Нима учун аввалроқ ёзишмади деган савол туғилади», – дея Келдибеков сўзларидан иқтибос келтиради «ЦентрАзия» ахборот агентлиги.

«Кўпчиликка ёқмагани учун менинг ортимдан қувди-қувди бошлангани тушунарли. Жиноий иш мен ФҲВда ишлаб юрган даврда давлат ерларини ўзлаштирганлигим учун очилган эмиш. Мен ерларни эмас, ҳатто бир дона ғиштни ҳам ўзлаштирмаганман», – Ташиев сўзаридан иқтибос келтиради «К-Ньюс».

Бош прокуратура ўта муҳим ишлар бошқармаси бошчиси Жанибек Салиев парламентга сўровнома юборилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Парламентга [«Ата-Журт» депутатларига нисбатан] илтимоснома юборилмаган. Фақат парламент депутати Исхак Пирматов иши юзасидан бир илтимоснома юборилган», –дейди Салиев.

Унинг сўзларига кўра, бош прокуратура парламент депутати Исхак Пирматовга таҳмин қилинаётган ноқонуний ёнилғи бўйича жиноий иш қўзғатмоқчи.

Муаллиф: Элмурат Аширалиев