ЎшГу тиббиёт факултети талабалари зарарсиз мурда препарати билан таъминланилди

1099

ЎшГУ тиббиёит факултети биринчи бор талабалар анатомияни ўрганиш учун мўлжалланган анатамик препаратга буюртма берди. Талабалар бундайин янгиланиш «жуда кўп фойда» келтиради демоқда. Мутахасисслар, бундайин препаратларни Қирғизистоннинг ўзи ишлаб чиқариши керак, деб ҳисоблайдилар. ЎшГУ тиббиёт факултети тепографик анатомия кафедраси мудири Киялбек Сакибаев, ушбу препарат полимер мумиёлаш йўли билан тайёрланган бўлиб инсон тана ва аъзолари ишлатилган.

Бошқа препаратлардан фарқли ўлароқ, барча аъзоларнинг табиий шакли сақланилган, дейди Сакибаев. «Инсон аъзоларининг барчаси бор.

Ўшга биринчи бор келтирилмоқда […] илгари формалинда мумиёланган аъзолар билан ишлар эдик, бироқ унинг ҳиди зарарли эди», - дейди кафедра мудири.

Унинг сўзларига кўра препарат икки милион сомга Москвадан махсус буюртма берилган. Унинг ЎшГУ га етказилишида сўнг универститетда инсон анатомияси музей лаборатирияси очилган.

«Фойдали бўлади»

Тиббиёт факультети талабаси Мамажунус кизи Гулиза, формалинланган органалар «шунчалик эскирганки», улар орқали бирор нарсани ўрганиш мушкул эди.

«Балки биз уларни доимо ишлата олмасмиз, бироқ янги препаратлар билан органларни бир-биридан ажратиш осон бўлади», - айтиб беради Гулиза.

Иккинчи курс талабаси Сайкал Азимованинг сўзларига кўра, ушбу препаратнинг пайдо бўлиши билан у, анатомия курсини тугатганлигига қарамасдан, вақти-вақти билан кафедрага қўшимча дарслар олиш учун кириб туришини айтди.

«Тажрибада кўриш учун мен кафедрага келиб тураман. Қаерда қандай орган жойлашганини билиш учун», - дейди Азимова.

Фанлар академиясининг жанубий ҳудуд тиббий муаммолар бўлими директори Рахманбек Тойчиев, тиббиёт факультети муаллимлари бундайин анатомик қўлланмаларни ўзлари тайёрлашлари керак.

«Ҳозир бизда нима қўп? Бомжлар кўп. Ўликлар кўп. Суд ушбу мурдаларни ишлатиш учун рухсат бериши керак. Кейин эса ундан препарат тайёрлаш ва ишлатиш мумкин», - дейди Тойчиев.

 Муҳаррирлар: Айзат Шакиева ва Элдияр Арикбаев