Шаҳар таълим бошқармаси майда ҳуқуқбузарликка йўл қўйган мактаб ўқитувчилари учун маҳбусларни вақтинча сақлаш изолаторига экскурсия уюштирди. Ўқувчилар экскурсиядан сўнг «бошқа ёмонлик қилишни истамаётганини» билдирдилар.
Ўш шаҳар ички ишлар бўлими матбуот котиби Замир Сидиковдан олинган маълумотларга кўра, 14 – 21 феврал кунлари ИИБ ҳамда шаҳар таълим бошқармаси ҳамкорликда майда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган ўқувчилар учун маҳбусларни вақтинчалик сақлаш изоляторига экскурсия уюштирди.
Тадбирдан асосий мақсад - ўсмирлар ўртасида жиноят ва рэкетнинг олдини олиш, «улар шўхликлари қандай оқибатга олиб келишини» англаб етишларига кўмак кўрсатиш бўлган.
«Бази ўқувчилар жиноят нималигини ҳам билмайди, ёшликда қилиб қўйган қилиқлари учун боши берк кўчага кириб қолишлари мумкинлигига ақли етмаслиги мумкин. Бундай жойларни кўриб болалар жиноятдан олислайди . Бу ерга ўқувчилар у ёғда турсин, катталар ҳам киришни истамайди», - дейди Сидиқов.
Милиция полковниги Қасим Кадиров мактаб болаларига жиноят турлари ва нима сабабдан ўсмирлар бу ерга тушиши мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Кадировнинг ўзи бундай тадбирларни ёшлар «жиноятга илакишиб, ўз келажакларини барбод қилмасликлари» учун ўтказиб туриш лозим деб ҳисоблайди.
Таълим бошқармасининг хабар беришича, изоляторларга бориш учун ИИБ рўйхатида турган - 18та мактабнинг 9, 10 ва 11чи синф ўқувчилари танлаб олинган.
Ўқувчилар учун «қўрқинчли»
«Олимп» номли мактаб 10чи синф ўқувчиси Асанаали ўғли Тимирлан маҳбусларни сақлаш жойида бўлиш унинг учун қизиқарли кечканлиги айтади.
«Менимча улар ушбу экскурсияни келажакда жиноятни кисқартириш учун уюштирганлар. Бу жойларни ўз кўзи билан кўрган ҳар бир шахс бу ерга қайтиб келишни истамайди», - ўз таасуротлари билан ўртоқлашди ўқувчи.
Барпи Аликулов номидаги №38 сон мактаб тўққизинчи синф ўқувчиси Абдурсин Боронбаев «бу ерга» биринчи бор келганини ва бу ер у учун жуда кўрқинчли бўлганлигини айтди.
«Кириётганда жуда қўрқинчли эди. Бутун ҳаёлимни энди ёмонлик қилмайман деган қатиъй қарор қамраб олди», - дейди Абдурасул.
Ўқитувчилар ёрдами
Барпи Аликулов номидаги №38чи сон мактаб директори ўринбосари Алдиракова сўзларига кўра, ВСИга экскурсияга юбориш учун «психик ва жисмонан тетик лидер ўқувчилар» танлаб олинган.
«Ўқувчилар кучли таасурот остида эдилар. Биз экскурсияни ўз вақтида ташкил қилдик деб ўйлайман. Маҳбуслар битта камеранинг ўзида овқатланиб, ётиб-туришлари ўқувчиларда ҳаммасидан кўра кўпроқ таасурот қолдирди», - дейди Алдиракова.
Михаил Ломоносов номидаги №3чи мактаб директори Гулсара Атабаева ҳам ИИБ ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ҳуқуқ соҳасида мутахассис Сабир Арстанов ҳозирда ўқувчилар орасида жуда кўп «криминал» тушунчалар мавжудлигини ва вақтинчалик сақлаш жойларида маҳбусларни кўриб ўқувчилар керакли сабоқ оладилар, деб ҳисоблайди.
«Юз бор эшитгандан, бир бор кўрган афзал. Экскурсия яхши натижалар беради деб ўйлайман», - деди Арстанов.
Муаллиф: Суербек Аманов