Репортаж: қирғиз киноси ривожланмоқда

883

Ўтган йилда қирғизстонлик киномотографлар сўнги 10 йил давомидаги рекорд даражада киномаҳсулотларини тижоратга чиқарди. 2011 йилда мамлакатда ишлаб чиқарилган филмлар сони йигирма ортиқроқ бўлди.

Валентин кунига қарата Бишкек, Ўш ва Жалолободда «Умей любить» филми премъераси бўлиб ўтади.

Каарманбек Кулиев продюсерлиги остида тасмага олинган бу филм «жанглар хареографик постановкаси»ни кашф этади. «Умей любить» — муҳаббат ҳақидаги картина. Филмда – ёш йигитлардан кўнгли қолган ва ўз дилозоридан қасд олишни истаги юрган уч қиз ҳақида сўз боради.

«Қирғизистон киноси ўз сарф ҳаражатларини оқламоқда, шунинг учун ёзда биз янги, навбатдаги экшнни суратга олишга киришамиз», - дейди Кулиев.

2011 йил давомида қирғиз кинопрокатига 20 ортиқ тўламетражли филмлар чиқди. Улар ичида энг таниқлига бўлгалари: «Қандай қилиб Гу Чжун Пега турмушга чиқиш мумкин?», «Бишкек, мен сени севаман», ва «Кўк Салқин» филмларидир.

«Манас» ва «Октябрь» кинотеатрлари ҳозирда қирғиз кинопрокати лидерлари бўлиб қолмоқда.

Кино учун фидокорлик ва ҳамкорлик

Оптимистик кайфиятга қарамасдан, киноленталар яратувчилари ўз ғояларини ҳаётга ҳаётга татбиқ этиш учун фидокорона қадамлар қўйишга тўғри келишини айтадилар.

«Кўк Салқин» комедияси продюсери Қамчибек Жумабеков ўзи ва унинг ҳамкасблари кино монтажидан қарзлари ва актерлар ганорарини ҳалигача тўлашгани йўқ. Филм муаллифлари кинопрокат натижаларига қарамай ушбу филм яқин орада ўз ҳаражатларини қоплай олишига умид қилмоқдалар.

Ҳозирда режиссер Камчинбек «Саяктар» КВН командаси билан билан юмористик скетч-шоусини суратга олишни якунламоқда.

«Қандай қилиб Гу Чжун Пега турмушга чиқиш мумкин?» комедик драмаси режиссери Данияр Абдикеримов филмни янада ўз маромга етказиб суратга тортиш учун ўз машинасини сотишга тўғри келганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, кейинчалик бу пуллар ҳам етарли бўлмаган ва ҳомийларни излашга тўғри келган.

«Ҳомийларни биз ўзимиз излаймиз. Одатда улар бизнесменлар орасидан чиқади. Хамкорлик икки томонлама манфаат устида курилади. Биз ҳомийлар маҳсулотларини кадрда жойлаштирамиз улар эса бизга моддий ёрдам кўрсатишади», - деди Абдикеримов.

Филмнинг суратга олиш учун 200 минг АҚШ доллари сарфланган. Филм сотувга чиққач ўзини оқлаган. Аниқ қанча фойда тушганини аниқламаган филм режиссери Данияр «унчалик ёмон бўлмаган» даромад келганини айтиш билан чекланди.

Айни пайтда тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятли чиққан яна бир филм «Аят-2» бўлди. Криминал жанговор филм режиссери, продюссер ва бош рол ижрочиси Азамат Ариков филмни «ҳашар йўли билан» билан суратга олганлигини айтди. Филмни тасвирга тортиш жараёнида унга унинг қариндошлари, дўстлари ва шунчаки танишлари бино ва турар жойларини бепул бериб, суратга олиш учун керакли машиналарни топишда ёрдам берганлар. Шунинг учун ҳам ҳаражатлар кутилганидан кўра озроқ бўлганини айтади режиссер.

Унинг сўзларига кўра, унинг филми ҳозирги кунга келиб икки миллион сомни жамлай олганини айтади.

Актёрлар

Қирғиз киномотографиясида актерларни танлаш кастинг орқали ва шахсий таниш-билишлар орқали ўтказилади. Кўп ҳолларда филмни суратга олишда профессионал бўлмаган одамлар жалб этилади.

«Режиссер ўз филми қаҳрамонларини четдан излашга мажбур, чунки профессионал актерлар ташқи қиёфа, ёш ёки бошқа параметрлари жиҳатдан тўғри келмаслиги мумкин. Базилар эса эстрада юлдузларини жалб этиш орқали филм яратишга уринишади», - тушинтиради режиссёр Темир Бирназаров.

Актерлар доимо суратга тушишга муҳтождир. Уларнинг кўпчилиги бир амаллаб кун кўриш учун рекламаларга овоз беради, тадбирларда чиқишлар қилади, корпоратив базмларни олиб боради.

Кинорежиссёр Эрнест Абдижапаровнинг сўзларига кўра актёрларнинг ганарари уларнинг таниқлигидан келиб чиққан ҳолда, бир съемка куни учун 500 сомдан 1500 сом атрофида силжию туради. «Таниқли бўлмаган» актерлар бепул суратга тушишга ҳам тайёрлар.

Актер Камчи Сарибаев учун («Кўк Салкин») бир кунлик съемкага тўланган энг катта пул - 700 доллар бўлган.

«Бизда актёрларнинг синфларга бўлиниши ҳудди Ҳолливуддагидек. Шунинг учун актёрларни «таниқлилигига» қараб нарх беришади», - деб ҳисоблайди Сарибаевнинг ўзи.

Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин қирғиз киноси бирдам бўлган ва авторлик ва коммерция киносига ажратилмаган. Ушбу бўлиниш сўнгги йилларда тобора сезиларли бўлиб бормоқда.

«Коммерциявий кино деганда одамлар кўпинча ёмон филмни тушунишади. Мен муаллифлик филми бир вақтнинг ўзида коммерция филми бўлиши мумкин бўлмаган бундайин ажратишга рози эмасман. Масалан, «Боз Салкин» ва «Свет-Аке» филми кўплаб халқаро кинофестивалларда совринли ўринларни эгаллаган ва коммерцияда ҳам муваффақият қозонган. Шунинг учун мен филмларни сифатли ёки сифатсизга бўламан», - дейди Эрнст Абдижапаров.