Раққос Атай Омурзаков саҳнани тарк этмоқчи

888

Атай Омурзаков халқаро рақс мусобақаларида бошқа иштирок этмасликка қарор қилди. Эндиликда қирғизистонлик раққос ўз рақс мактабини очмоқчи. Аввалроқ Атай Словакияда ўтган халқаро рақс мусобақасида ғолиб чиққан эди.

Қирғизистонлик машҳур раққос Атай Омурзаков 2012 йилда «саҳнани тарк этишини» ва халқаро рақс мусобақаларида иштирок этмаслигини билдирди.

«Мен ўз ишим билан шуғулланмоқчиман, ўз бизнесимни очиш ва рақс тўгарагини ташкил қилиш ниятидаман. Бошқа истеъдодли ёшларга кўмак кўрсатмоқчиман. Бунинг барчасига улгуриш учун мен рақсни тўхтатишга қарор қилдим», — дейди Омурзаков.

Ҳозирча Омурзаковнинг рақс мактаби қаерда очилиши номаълум.

2011 йилнинг июн ийида Атай бошчилигидаги «Тумар» триоси Австриядаги мусобақада қатнашганди.

Атай шунингдек ўз рақс гуруҳи «Тумар»ни ривожлантирмоқчилигини билдирди.

Омурзаков ғалабалари

Атай Омурзаков собиқ Совет иттифоқи давлатларида Россиянинг «Минута славы» телешоусидаги иштироки орқали шуҳрат қозонганди. Атай телешоунинг финалигача етиб бориб, фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилганди.

Бундан сўнг Омурзаков бир қанча халқаро мусобақаларда қатнашди ва 2011 йил якунида Братиславда ўтган «Чехия ва Словакия истеъдодлари» рақс мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.

Хозирги кунда раққос Украинада бир ойдан кейин ўтиши кутилаётган «Украина маэ таланты» мусобақасининг финалига тайёргарлик кўрмоқда.

Атай Омурзаковнинг Братиславдаги рақсидан видео лавҳа:

http://www.youtube.com/watch?v=RKoUK9AR-44

Мақола муаллифи: Эльдос Казыбеков