Ўшда светофорлар янгиланади

931

Янги светофорлар шаҳарнинг энг «гавжум» жойларида ўрнатилади. Шаҳар мэрияси бу янгиланиш йўловчилар ва транспортнинг хавфсиз ҳаракатланишлари учун қилинган тадбир эканини билдирмоқдалар. Ўшликлар мутасаддилар фикрини маъқулламоқдалар.

Янги электрон лавҳалик светофорлар Ўшнинг марказий кўчаларига 2012 йилнинг январ ойи охирига ўрнатилади. Шаҳар бўйича 20 дона яшил чироқларни алмаштириш режалаштирилган.

Янги светофорлар эскиларидан ўзининг электрон лавҳада юритилувчи тескари ҳисоботи билан ажралиб туради. Ҳисоботда ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар заҳирасидаги вақт кўрсатилиб туради.

Замонавий светофорларни ўрнаштириш лойиҳаси Ўш шаҳар мэрияси ҳамда АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги тарафидан амалга оширилмоқда.

Ўш шаҳар мэрияси халқаро алоқалар бўлими бошчиси муовини Табилди Нурбаевнинг хабар қилишича, лойиҳа доирасида шунингдек ҳайдовчилар ва пиёдалар орасида шаҳар светофорларини ўзгартиришнинг қанчалик зарурлигини билиш мақсадида сўров ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Нурбаев фикрига кўра, ўрнатилиши кутилаётган светофорлар транспорт ҳайдовчилари ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлайди.

Ўш шаҳар ИИБси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошчиси Шайирбек Шакировнинг хабар қилишича, амалдаги эски светофорлар 1978 йили ўрнатилган. Унинг сўзларига кўра, эски свотофорлар яроқлик муддати «аллақачон битиб бўлган».

Шакировдан олинган маълумотларга кўра шаҳарда жами 34 светофор бор — улардан иккитаси яроқсиз ҳолатда.

Унинг айтишича янги светофорлар ўрнатилгандан кейин эскилари шаҳардаги светофор йўқ кесилишларда ўрнатилади.

«Свет йўқ бўлса ҳам электрон светофорлар ишлайверади. Улар ичида махсус батарейкалар бор», — деди бошчи.

2011 йил бошидан электрон лавҳали светофорлар Бишкекда қўлланила бошлаган.

Янги светофорлар шаҳарнинг қуйидаги чорраҳаларида ўрнатилади:

1. Курманжан Датка – Джинах;
2. Курманжан Датка – Асранкулова;
3. Курманжан Датка – Ломоносова;
4. Курманжан Датка — Баялинова;
5. Курманжан Датка — Абдыкадырова;
6. Курманжан Датка — Айтиева;
7. Курманжан Датка — Навои;
8. Курманжан Датка — Мамажан;
9. Курманжан Датка — Заднепровского;
10. Ленина — Джиннах;
11. Ленина — Абдыкадырова;
12. Ленина — Айтиева;
13. Масалиева — Абдыкадырова;
14. Масалиева – Монуева;
15. Масалиева – Навои;
16. Масалиева – Заднепровского;
17. Шакирова — Монуева;
18. Раззакова — Беш Куприк;
19. Раззакова— Касымбекова;
20. Осмонова — Абдыкадырова;

«Эртароқ ўрнатиш керак эди»

Ўшликлар эски светофорларни аллақачон алмаштириш керак эди, деган фикрда.

Ўт ўчирувчи Сағинбек Орозали уулу янги светофорлар ўрнатилишини эшитганда хурсанд бўлиб кетганини айтади.

«Пиёдаларга юриш хавфсизроқ бўлади. Бундан буён йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш керак, бўлмаса янги светофор ҳам фойда бермайди», — деди Орозали уулу.

Таксист Ойбек Нурматов фикрича, электрон светофорлар шаҳардаги тирбандликни озайишига олиб келади.

«Светофорлар ўрнатилса автомобиллар ҳаракати ҳам йўлга тушган бўларди», — дейди Ойбек.

Талаба Гулқайир Маматова эса эски светофорлар шаҳарнинг энг катта муаммоси эканини айтади.

Мақола муаллифи: Акпарали кызы Айжамал