Шаҳар мэрияси ўзининг 2008 йилда молия йўқлиги сабаб ишламай қолган oshcity.kg расмий сайтини қайта ишга туширди. Мутасаддилар фикрича, сайт аҳолининг ишончли хабар олишларини енгиллаштиради. Бироқ айрим ўшликлар сайтнинг халқ манфаати учун ишлашига шубҳа билан қарамоқдалар.
Мэрия ўз сайтининг нафақат аҳоли ва ҳукумат ўртасидаги эркин мулоқотни тиклашга, балки вилоят яшовчиларига ишончли хабарларни етказишга хизмат қилади деб ҳисоблайди.
Мэр матбуот котиби Гулжан Ажиматованинг таъкидлашича, Ўшда бўлиб ўтган миллатлараро низо «расмий ва тезкор» хабарнинг озлигини кўрсатган.
«Миллий низо вақтида одамлар саросимага тушгани сабаб Ўшдаги оммавий ахборот воситалари ишламай қолди. Бунинг оқибатида эса ўша вақтда ҳеч қандай расимй маълумот бўлмади», —деди Ажиматова.
Ажиматованинг айтишича, эндиликда мэрия сайти ишончли манбалардан олинган хабарлар билан ҳар куни янгиланиб туради.
«Янги сайтда шаҳарга боғлиқ масалалар, мэрия фаолияти ёритилиб боради. Шунингдек фото ва видео материаллар ҳам сайтдан жой олади», —хабар қилди мэрия матбуот хизмати.
Матбуот котиби шаҳарликлар шунингдек давлат тузумлари раҳбарларига сайт орқали он-лайн савол йўллаш имкониятига эга эканларини қўшиб ўтди.
«Сайт тўла якунланмаган»
«Гражданская инициатива Интернет политики» ижтимоий жамғармаси пиар-менеджери Эркин Мамасалиевнинг айтишича, шаҳарликлар сайт ёрдамида онлайн-консультация олиш, сайтдан турли ҳужжатлар бланкаларини кўчириб олишлари мумкин.
Менеджер сайтнинг ўзга давлат вакиллари учун ҳам Ўш ҳақида маълумот олишларини учун қулай эканини таъкидлаб ўтди.
Янги медиа институти ҳамтаъсисчиси Тўлқин Умаралиев фикрича, мэрия сайти ҳали мукаммал тарзда ишга тушмаган.
«Сайтнинг якуний босқичи ҳали тугалланмаган. Масалан «Безопасность» рубрикасида бир қанча бўлимлар бўш. Бош саҳифада онлайн-қабул бўлгани билан бироқ мурожаат ким тарафидан кўриб чиқилиши, ким ва қанчадан кейин фойдаланувчи билан боғланиши ҳақида аниқ кўрсатмалар йўқ», —деди Умаралиев.
«Сайт халқ манфаати учун ишламайди»
Ўшлик Бекназар Адилкерим уулу фикрича, Ўш вилоятининг олис жойлардаги яшовчилари сайтнинг он-лайн хизматидан фойдалана олмайдилар.
«Қишлоқ яшовчилари Интернетдан фаол фойдаланмайдилар, кўпчилиги Интернетдан қандай фойдаланишни ҳам билмайдилар. Ўйлайманки, яхшиси тўғридан-тўғри мэрияга мурожаат қилиб муаммони ҳал қилиш осонроқ», —деди Бекназар.
Ўз исмини ошкор қилишни истамган яна бир шаҳарлик фикрича, мэрия сайти объектив бўла олмайди.
«Бизнинг саволларимиз мэрнинг ўзига етиб борадими ёки операторлар саволларимизни ўзгартириб, сўнг саволлар мэрга етиб борадими?», —деди у.
Ўшлик гул сотувчи Любов Русина шаҳар мэри Мелисбек Мирзакматов расмий сайтнинг фаол фойдаланувчиси бўлишига шубҳа билан қарашини айтди.
«Биз сайтнинг доим ишлашини, шунингдек мэримиз аҳён-аҳёнда, ҳеч бўлмаса ойига бир марта сайтга кириб туришини тилаймиз. Биз шаҳар мэри қатори унинг олдига қўйган масалаларимизни кўриб чиқишини ҳоҳлаймиз», —дейди Любов.