Бишкек мэрияси: йўл кира нархи ошмайди

709

Мэрия қошидаги шаҳар транспорти бошқармаси ноябр ойидан барча жамият транспортларида йўл кира қимматлаши ҳақидаги хабарни рад этди. Шаҳар бошқармасининг билдиришича, нархлар кўтарилмайди.

Мэрия мутасаддиси Актан Сапияевнинг билдиришича, йўл кира нархларининг кўтарилиши ҳақидаги масала мэрияда «кўтарилмаган».

Аввалроқ мэрия қошидаги шаҳар транспорти бошқармаси бошчиси муовини Туратбек Жумалиев ноябр ойидан маршрут таксиларида юриш саккиз сомдан 10 сомга, автобус олти сом ўрнига саккиз сомга ва троллейбусда эса беш сом ўрнига 7 сомга кўтарилишини айтганди.

Сапиянов эса мазкур бошқарма бошчиси Шейшенбек Байболот сўзларига таяниб йўл кира кўтарилитши ҳақидаги масала кўтарилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, йўл ҳаққининг кўтарилиши учун бир қатор процедуралар ўтиши керак.

«Агар биз нархларни кўтармоқчи бўлсак, биринчи навбатда антимонополия қўмитасига сўровнома юборган бўлардик, Антимонополия бу сўровни шаҳар кенгашига юборса, депутатлар бу учун овоз беришлари керак бўлган бўларди», —деди мутасадди.

Унинг айтишича, нархларни кўтариш муаммоси бор, лекин мэрия бу юзасидан бир қарорга келганича йўқ.

Йўл кира нархи ёнилғига боғлиқ бўлади

Сентябр ойининг охирларида жамият транспортида йўл киранинг ошишини ва бу ёнилғининг қимматлаб бораётганига боғлиқлигини айтганди мэрия қошидаги транспорт бошқармаси бошчиси муовини Туратбек Жумалиев.

Бу қарор ёнилғининг қимматлаб бораётганига боғлиқлигини айтганди муовин.

«Бу ҳисоб китоблар солярка 21 сомлик вақтида қилинган. Ҳозирда эса солярка 36 сом», —билдирганди Жумалиев.

Охирги марта йўл кира нарҳи 2008 йилда кўтарилган бўлиб, унга кўра маршрут таксилари йўл ҳаққи 5 сомдан 8 сомга ошган. Троллейбус ва автобуслар нарҳи ўзгармаган.

Ўқувчилар учун имтиёзлар

Бугунги кунда Бишкер троллейбусларида йўл ҳаққи беш сом, автобусларда олти сом ва маршрут таксиларида саккиз сомни ташкил қилади.

Бишкелик 12 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилар 2012 йилгача маршрут таксиларида имтиёзли равишда беш сомдан тўлайдилар.

Бу имтиёзлар байрам ва дам олиш кунлари ўз кучини йўқотиб, ўқувчилар бу кунлари ҳамма қатори нахда юришга мажбурлар.

Бошланғич синф ўқувчиларига имтиёзлар беришни шахсий таранспорт компаниялари бошчилари таклиф қилгандилар.

Бироқ ёнилғига бўлган юқори нарх барча ўқувчилар учун имтиёзлар таклиф қилишга йўл қўймади, деди шаҳар бошқармаси.