Ўш: Модилик икки яшовчи «қийноқлар остида» 16 ёшли қизни зўрлаганларини тан олдилар

732

Ўш вилояти прокуратурасига кўра, Қорасув тумани икки яшовчиси —Жилдиз Жанибеков ва Руслан Пазиловлар 16 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинган. Айбланувчилар яқинлари уларнинг жиноятда иқрори 12 соатлик қийноқдан кейин олинганини таъкидламоқдалар.

Қўлга олинганлар адвокати Наркул Абдуллаевнинг айтишича, 2011 йилнинг 19 август куни уни ҳимоясидаги йигитларни 129 модданинг 3 банд — бир гуруҳ инсонларнинг аввалдан келишиб бировни зўрлаш айби билан қўлга олганлар. Адвокат ўз ҳимоясидагиларни беайб эканини таъкидламоқда.

Абдуллаев сўзларига кўра, зўрлангани айтилаётган қиз аввалроқ милиция ходимлари тарафидан ўғирлик устида қўлга олинган.

Адвокатнинг айтишича, милиция ходимлари «тушунарсиз тарзда» ўғрилик тўғрисидаги ишни қиз аризасига асосланиб зўрлашга ўзгартириб юборишган.

Айбланаётганларнинг бирининг амакиси Надир Токторовнинг айтишича, милиция ходимлари қиз билан бирга унинг жияни Жилдизни «шантаж» қилмоқчи бўлишган.

Токторов сўзларига кўра, унинг жияни яқинда Россиядан ишлаб келган. Унинг таъкидлашича, милиция ходимлари жиянида пул борлигини билганлар.

«Қизни йигитларга қарши ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлашган», ―дея ҳисоблайди Токторов.

Токторов сўзларига кўра, қўлга олинганлар биринчи куни ўз айбларига иқрор бўлмагач, милиция ходимлари уларни Қорасув район РОВДсига кўчиришган ва у ердаги 12 соатлик қийноқлардан кейин зўрлаш бўйича жиноий иш қўзғаганлар.

Токторовнинг айтишича, айбланувчилар прокуратурага ўзларига нисбатан қийноқлар қўллаган Қорачув РОВДси ходимлари устидан ариза ёзганлар.

Адвокат Абдиллаев ҳам ўз ҳимоясидагиларга қийноқлар қўлланганини айтади. Унинг сўзларига кўра, бунга уч ҳил дасхат билан ёзилган протокол мисол бўлиши мумкин.

«Бу менинг ҳимоямдагилар хати эмас», ― деди Абдуллаев.

Адвокатнинг хабар қилишича, айби исботланмагани учун унинг ҳимоясидагиларни уй қамоғига ўтказганлар.

Ишнинг кўрилиши

Қорасув район РОВДсида мазкур иш билан ички ишлар вазирлиги шуғулланаётганини айтишиб, ҳодисани шарҳлашдан бош тортдилар.

Ўш вилояти прокуратураси ходим Эмиль Аширбаев милиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича ёзилган ариза ИИВ ва прокуратура томонидан ўрганилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, тергов чоғида қўлга олинганларни калтакланиши ўрганилади ва айбланувчилар ва милиция ходимлари ҳаракатларига юридик баҳо берилади.

Аширбаевнинг билдиришича, мазкур иш Қорасув район судига ўтказилган.

«Охирги сўзни суд айтади», ―деди Аширбаев.

Қийноқлардан кейин 12 йилга қамалганлар

Охирги йил ичида милиция ходимлари тарафидан қийноқлар қўллангани ҳақидаги шикоятлар кўпаймоқда.

Бишкек шаҳар Ленин район суди 9 август куни икки қирғизистонликни қотилликда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бироқ, «Голос Свободы» ижтимоий фонди ҳуқуқ химоячилари жазога ҳукм этилганларнинг айби Ленин район ички ишлар бошқармаси ходимлари тарафидан қийноқ орқали бўйнига илинганини билдиргандилар.

Жазога ҳукм этилганларнинг ўзлари ҳам уларга нисбатан қийноқлар қўлланганини айтишган.

Ленин район ҳаками Гулзамира Аденова Kloop.kgга берган интервьюда жазога маҳкум этилганга нисбатан ҳукм исботлар ососида чиқарилган.

Ҳакам сўзларига кўра, уларнинг жиноятга алоқадор эканликлари жиноят жойидаги телефон сўзлашувлари ва ўзларининг иқрорлари далил бўлган.