Давлат хавфсизлик хизмати Ўш бошқармаси ходими қотилликда айбланмоқда

1198

Ўш гарнизони ҳарбий прокурорининг билдиришича, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ходими Бақит Эргешовга қарши жиноий иш қўзғатилган – у ўз синфдоши қотиллигида айбланмоқда.

Ҳалок бўлган Жениш Турдуматовнинг онаси Умут Турдуматованинг таъкидлашича, унинг ўғли ДМХҚ Ўш ва Ўш виояти бошқармаси ходими тарафидан калтакланиб ўлдирилган.

Унинг сўзларига кўра, ДМХҚ ходими ва унинг ўғли ўртасидаги низо 2011 йилнинг 1 июл куни улар дўстлари тўйида бўлиб ўтган. Можаронинг иккала иштирокчиси ҳам синфдош бўлганлар.

«Тўйдан кейин, ҳамма тарқагач, Бақит Женишга етиб олган ва қишлоқ ташқарисига олиб чиқиб қаттиқ калтаклаган. Шундан сўнг у [...] калтак изларини йўқотиш учун уни ювиб ташлаган», —дея таъкидлади она.

Унинг сўзларига кўра, ўша куни ўғлини олиб келишган ва уни қимиз ва ароқ ичиб олганини рўкач қилишиб, ўзига келолмаётганини айтишган.

Онанинг айтишича, ўғли узоқ вақт ўзига келолмаган ва бироздан сўнг оғзидан кўпик оқиб кетган.

Женишни дарҳол шифохонага олиб боришган. Унинг онасининг таъкидлашича, ўғлини шифохонага 40 даражадаги ҳарорат билан олиб борганлар.

«У комага тушиб қолди ва ўн кундан кейин ўлди», —деди Турдуматова.

Унинг айтишича, ўғлини калтаклаган ДМХҚ собиқ ходими ўзи аввал ишлаган Ўш ва Ўш вилояти ДМХҚ бошқармаси СИЗОсида сақланмоқда.

Тергов тугаш арафасида

Ўш гарнизони ҳарбий прокурори Темирбек Козуев 3 июл куни Қорасув райони ички ишлар тергов бўлими томонидан 234 модда, 2 бўлим, 3 банд бўйича — «безорилик»да айбланиб Бақит Эргешовга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Козуевнинг билдиришича, тергов ҳарбий прокуратурага ўтказилгандан кейин мазкур тергов 97 модда, 2 банд «қотиллик»ка ўзгартирилган.

Ҳарбий прокурор мазкур иш бўйича тергов ишлари олиб борилаётганини айтди.

«Айтишим мумкинки, жиноий иш якунланиш арафасида», —деди Козуев.

Тергов суди тугагач эса, тергов тафсилотлари оммага ошкор қилинишини қўшиб ўтди прокурор.

Суратда: Ўш ДМХҚ бошқармаси биноси