Футбол: Қирғизстон мустақиллик кубогининг уч чоракфиналчилари аниқланди

1053


Мустақиллик кубогининг 1/8 финали учрашувидан сўнг мусобақанинг чорак финалчиларири аниқланди [шимолий зона]. Кейинги босқичга йўлланмани «Дордой», «Живое пиво» ва «Абдыш-Ата» жамоалари қўлга киритди.

1/8 финал ўйинлари 15 июн куни бир вақтда бошланди. Қолган яна битта йўлланма тақдири 16 июн куни 18:00 да бўлиб ўтадиган «Дордой-2» ва «Ысык-Кол» жамоалари ўртасидаги беллашувданг сўнг аниқланади.

1/8 финал беллашувининг биринчи ўйинида «Дордой» жамоаси «Дордой-94»ни йирик-6:1 ҳисобидаги ғалаба билан доғда қолдирдилар.

Бишкекнинг «Алга»си эса, «Живое пиво» билан кечган учрашувда 0:2 ҳисобида ўйинни бой берди.

Учинчи учрашувда қантнинг «Абдыш-Ата» жамоаси Қора-Болта жамоаси дарвозасига киритган олти жавобсиз голи рақибни ер тишлатди.

Аввалги натижалар

18 майда бўлиб ўтган 1/16 финали учрашувлари чоғида «Живое пиво»чилар «Норус»га, 19 май куни бўлса «Наше пиво»чилар «Кара-Балта»га ўйинни бой беришганди.

25 майда «Додой-2» жамоаси «Алга-2-РСДЮШОР» устидан ғалаба қозонган бўлса, 26 майда «Дордой-94» ҳамда «Жеруй Алтын» ўртасидаги учрашувда дордойчилар қўли устун келанди.

Мусобақа формуласи

Қирғизстоннинг олий ҳамда биринчи лигаси жамоалари 1/32 финалдан мустақиллик кубоги ўйиларини бошлайдилар. Мустақиллик кубогини ўтказиш Қирғизстон футбол лигаси зиммасига юклатилган.

Аввалдан 32 жамоа икки «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» бўлиб 1/16 финал учун курашни бошлайдилар.

Биринчи босқич ўйинларидан сўнг, «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» чиққан 32 жамоадан 16си кейинги босқич [1/8 финал] учун курашни давом этдирадилар.

Учинчи босқичда жамоалар чоракфинал учрашувларини ўтказадилар ва ўйинлар якунга кўра яримфиналчилар аниқланади.

Яримфинал ўйинларидан сўнг жануб ҳамда шимолнинг энг кучли жамоалари қоладилар ва финалда Қирғизстоннинг якка ғолиби бўлиш учун кураш олиб борадилар.