Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга иш сафари. Нима маълум.

774

Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Ўзбекистонга бориб келди. Бу Қирғизистон президентининг сўнги саккиз йил ичида қўшни ўлкага биринчи сафари. Президентлар Алмазбек Атамбаев билан Шавкат Мирзиеев қандай масалаларни сўзлашди — бизнинг материалимизда.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг хабарига кўра, Атамбаев Ўзбекситонга 24-декабрдаги иш сафари асосида борган. Сўзлашувда икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши муҳокама қилинди, бундан ташқари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирланган.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли

Президентлар икки ўлканинг муносабатларини ривожлантиришга боғлиқ муаммоларни муҳокама қилинди. Унинг ичида ҳудуддаги «Жибек жолу» иқтисодий лойиҳаси ҳам бор.

1

Ўзбекистон томон « Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон » темир йўлининг қурилиши қўллаган.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон » темир йўли магистрали Хитой темир йўлини Ўзбекистон билан бирлаштириб, ундан кейин Афғонистон орқали Эрон ва Туркияга етиб, Европадаги темир йўл тармоғига ўтишга пойдевор бўлади.

Чегараларнинг делимитацияси

Қирғизистон билан Ўзбекистон чегара муаммолари муҳокама қилинди. Ҳозирги кунда томонлар умумий чегаранинг 70 фоизини аниқлашган.

2

Президентлар вице-премьер-министрларга январнинг зртасигача чегарага боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш топшириғини беришди. Президент аппарати хабарига кўра, бу вақтгача томонлар бир нечта учрашувларни ўтказиб, чегаранинг делимитация ва демаркацияси бўйича сўзлашув олиб боришган.

Савдо-иқтисодий муносабатлар

Жорий йилнинг январидан сентябригача икки давлат орасидаги товар алмашиш $140,3 миллионни ташкил қилган. Бу кўрсаткичга кўра 2015-йилдаги муддат билан солиштирганда 46,3 фоизга кўпайган. Қирғизистондан Ўзбекистонга экспорт қилинган асосий товарлар: кўмир, автомобил техника, қурилиш материаллари ва нефть маҳсулотлари бўлган.

3

Ўзбекистондан Қирғизистонга эса импорт қилинган товарлар: аммоний нитрати, мочевина, монит, тўқилган гиламлар, трикотаж газлама, пахта, шафтоли ва бошқалар.

Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиеев сўзларига кўра, қўшни давлатлар биргаликда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаб олишади.

Ислом Каримовни хотирлаш

Атамбаев ўзининг иш сафарида сўзлашувлардан ташқари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилган.

4

Самарқандда дафн қилинган экс-президентнинг қабрига Атамбаев Шавкат Мирзиёев билан бирга гул қўйган.

“Халқ кутган лидер”

Атамбаев ҳамкасбига Ўзбекистонга таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирган.

“Мана, Ўзбекистоннинг халқи кутган лидер. Мустақиллик учун курашган босқич тугади, энди иқтисодга, алоқаларнинг ривожланишига, чегараларнинг ҳамда кераксиз тўсиқларнинг олинишига эътибор қаратиш керак”, — деган у.

6

Бу қўшни ўлкага бўлган Қирғизистон президентининг сўнгги саккиз йил ичидаги илк сафари. Бундан ташқари, Атамбаев Мирзиёев президент бўлиб сайлангандан бери Ўзбекистонга келган биринчи чет ўлкалик президент бўлиб қолди.

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистоннинг президенти билан бўлган учрашувни рамзий деб атади. Чунки 20 йил аввал шу куни Тошкентда Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ўртасидаги абадий дўстлик ҳақидаги шартномага қўл қўйилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Султан Досалиев