Бишкек: Хитой элчилиги Бакаев кўчасининг бир қисмини «ноқонуний» эгаллаб олган

761

Пойтахтдаги Ленин районининг раҳбари билдиришича, Хитой элчилиги Бакаев кўчасининг бир қисмига бетон тўсиқларни ўрнатиб, ноқонуний эгаллаб олган. Мэрия билан элчилик воқеа бўйича ҳеч нарса айтмаган.

Бишкекдаги Хитой элчилиги Бакаев кўчасига бетон блокларни ўрнатгани маҳаллий ҳукуматнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ленин районининг раҳбари Нурдин Тинаев блоклар ноқонуний ўрнатилган деб ҳисоблайди, сабаби улар йўлнинг бир қисмини эгаллаб турибди. Унинг ҳисоби бўйича йўл олти метрдан беш метргача торайиб кетган.

Ленин районининг раҳбари Нурдин Тинаев бу блоклар йўлни бир метр торайтириб юборди деб ҳисоблайди.
Ленин районининг раҳбари Нурдин Тинаев бу блоклар йўлни бир метр торайтириб юборди деб ҳисоблайди.

«Қонун бўйича уларни олиб ташлаш керак. Элчилик билан боғлана олмадик. Хавфсизлик хизмати бизни киритмади. Бироқ биз куратор орқали хат юбордик. У мазкур масала бўйича ёрдам беришга ваъда берди. Қачон эканлигини аниқ билмайман, бироқ яқин орада бу масалани ҳал қиламиз деб ўйлайман», — деди Тинаев.

Тўсиқлар бишкекликлар орасида ҳам норозилик яратди. Медер Имакеев фейсбукда ёзишича, бетон блоклар ўрнатилгандан кейин яшовчиларнинг кўчишида муаммолар юзага келди.

«Ҳозир Бакаев кўчасидаги йўлнинг бу қисми тор ўтиш йўлагига айланиб қолди. Натижада маҳаллий яшовчилар ва шу ерда ишлаганлар учун ўрин алмаштиришда муаммо туғилди», — деб ёзган у.

Бишкек мэрияси Бакаев кўчасига ўрнатилган бетон блокларнинг қонунийлиги бўйича ҳозирча изоҳ бермади. Хитой элчилиги эса изоҳ олиш учун имкон бермаяпти.

Хитой элчилиги ўз ҳудудини август ойидаги террактдан кейин мустаҳкамлай бошлаган.
Хитой элчилиги ўз ҳудудини август ойидаги террактдан кейин мустаҳкамлай бошлаган.

Хитой элчилигининг атрофидаги бетон блоклар билан қўшимча тўсмалар жорий йилнинг август ойининг якунида дипломатик вакилликка ҳужум бўлгандан кейин ўрнатила бошлаган.

Машина бошқарган худкуш элчилик дарвозасини бузиб кириб, ҳовлисида машина билан ўзини портлатган. Ҳужум қилган одамдан ташқари ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ элчиликнинг икки ходими жабрланган, уларнинг иккиси ҳам Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Хитойнинг ташқи ишлар министрлиги бу воқеани «экстремизм ва зўравонлик акти» деб, Қирғизистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳужумни текширишга ваъда берган.

Муаллиф: Метин Жумагулов