Россиянинг ТУ-154 самолёти Қора денгизга қулади. Нималар маълум?

1217

Самолёт парвоздан 20 дақиқа ўтгандан кейин ҳалокатга учраган. 92 йўловчининг ичида Биринчи каналнинг,  «Звезда» ҳамда НТВ каналларининг операторлари, «доктор Лиза» номи билан машҳур жамоат арбоби Елизавета Глинка ҳамда Александров номидаги мусиқий ансамблнинг артистлари бўлган.

Қисқача:

  • Россия мудофаа минстрлигининг хабар беришича, ТУ-154 самолёти Сочининг ҳудудида Қора денгизда ҳалокатга учраган;
  • Самолёт бортида 92 киши бўлган: харбийлар, журналистлар ва Александров номидаги мусиқий ансамбл бўлган. Улар Суриядаги рус харбийларига янги йил концертини тақдим қилиш учун Сурияга парвоз қилишган бўлган;
  • Халок бўлганларнинг орасида Биринчи каналнинг, «Звезда» ҳамда НТВ каналларининг операторлори, «доктор Лиза» номи билан машҳур жамоат арбоби Елизавета Глинка бўлган;
  • Воқеа жойи ҳамда халок бўлганларнинг таналари топилган;
  • Россиядаги ахборот агентликларининг манбалари хабар беришича, самолёт носозликдан ёки учувчининг хатоси боис аварияга учраган.

Батафсил:

Россиянинг мудофаа минстрлиги хабар беришича, ТУ-154 самолёти Подмосковьедан Сурияга Москва вақти билан соат 5:20да учиб, 20 дақиқадан кейин (5:40) радардан ғойиб бўлган.

Самолёт бортида 92 киши бўлган. Уларнинг орасида харбий ходимлар, журналистлар ҳамда  Александров номидаги мусиқий ансамблнинг артистлари бўлган. Улар Суриянинг Хмеймим авиабазасидаги рус харбийларига янги йил концертини қўйиш учун йўлга чиқишган бўлган.

Авиа халокат факти бўйича жиноий иш қўзғалган.

  • Халокат қурбонлари
    Сурат: НТВ
    Сурат: НТВ

Воқеа жойидан етти кишининг танаси топилган. Артур Лебедев билан Нина Зоотованинг танасини танишган.

 

Ансамблнинг солисти Вадим Ананьев фарзандли бўлгани учун ҳамкасблари билан бормай қолган. Шу сабабдан у тирик қолган.

Йўловчиларнинг орасида жамоат арбоби Елизавета Глинка ҳам бўлган (Доктор Лиза исми билан таниқли, У Украина  ҳудудидаги Донбасдаги харбий тўқнашув вақтида болаларни олиб чиқиб кетгандан кейин машҳур бўлган) Буни унинг умр йўлдоши тасдиқлаган.

Биринчи каналнинг матбуот котиби йўловчиларнинг орасида телеканалнинг уч ходими бўлганини тасдиқлаган: корреспондент Дмитрий Рунков, оператор Вадим Денисов ҳамда овоз оператори Александр Сойдов.

Телеканал «Звезда»Телеканали ҳам аварияга учраган самолёт бортида уч ходими бўлганини  хабар қилган: телеканалнинг корреспонденти Павел Обухов, оператор Александр Суранов ҳамда операторнинг ёрдамчиси Валерий Ржевский.

НТВ ҳам ўз ходимларининг халок бўлганини тасдиқлаган.

http://

Йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати Россиянинг Мудофаа минстрлиги сайтида эълон қилинган.

  • Авария содир бўлган жой

Қидирув-қутқарув хизматининг вакиллари ТУ-154 самолётининг таҳминий халокатга учраган ерини топишган.

“Соҳилдан 6-8 километр масофадаги акваторияда мой доғлари топилган, ўша ер самолётнинг таҳминий авария бўлган ери бўлиши мумкин. У ерга қутқарувчилар жўнатилди”, — деб хабар қилади «Интерфакс» ўз  манбасига таяниб.

Россяининг ФҲМси ҳам авария содир бўлган ер топилганини тасдиқлаган.

  • Халокатнинг келиб чиқиш сабаблари

«Интерфакс» ахборот агентлигининг манбаси самолёт аварияси бўйича бир неча версиялар   эҳтимолини келтирган.

Унинг айтишича, Сочининг аэропортидан узоқ бўлмаган ерда станция ҳамда орнитопарк жойлашган.

«Қанотлилар самолётнинг моторига кириб кетган бўлиши мумкин”, — деган у.

Халокатга учраган самолёт қолдиқларидаги мойнинг доғи куювчи мой сифатининг паст эканидан хабар бериши ҳам мумкин.

Россиянинг ФҲМси Сочига «Центроспас» отрядидан ҳамда «Лидер» марказидан қутқарувчиларни ва ғаввосларни жўнатган. Мутахассислар ТУ-154 самолёти халокатга учраган ҳудудни Мудофаа минстрлигининг қидирув фаолиятида иштирок этмоқчи.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Антон Громов / LiveJournal