Қирғизистонда 2016-йили қандай экологик ташаббуслар кўтарилди?

781

Яшил иқтисодга ўтиш, Ботаника боғини қайта тиклаш ва Қирғизистонда амалга ошган уч аҳамиятли экологик ташаббус тўғрисида қисқача.

Мақоланинг асл нусҳаси «ЛИВЕНЬ. Living Asia» сайтида эълон қилинган. Муаллифи Kloop.kgнинг собиқ муҳаррири Дмитрий Мотинов.

Яшил иқтисодга ўтиш

Қирғизистон баҳор фаслида атроф-муҳит бўйича БМТ дастурига қўшилиб, яшил иқтисодни ривожлантириш бўйича ҳамкор бўлиб қолган. Шундан сўнг Бишкекда яшил иқтисодга бағишланган катта йиғилиш бўлиб, унда табиат капитали ва яшил экономфорум бўйича халқаро конференция ўтган.

Унда иқтисод министрининг ўринбосари Данияр Иманалиев яшил иқтисодни Қирғизистон брендига айлантиришни таклиф қилган.

«Сўнги 30 йилда Қирғизистондаги музликларнинг 15 фоизи эриб йўқ бўлган. Агар ҳавонинг ҳарорати шундай қолса, унда 2025-йилгача ўлкадаги музликларнинг майдони 30-40 фоизга камайиб кетиши мумкин. Бунинг натижасида Марказий Осиёдаги дарёлар сувининг миқдори 25-35 фоизга камаяди», — деган у.

Қирғизистон яшил иқтисодни ривожлантириш бўйича ўзидаги имкониятларни аниқлаб олган:

  • Қуйи углерод энергетикани ривожлантириш ва энергоэффективликни кўтариш;
  • Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш;
  • Энергоэффективли қурилиш;
  • Тоғ-кон енгил саноат компанияларининг атроф-муҳитни булғашини қисқартириш.

Ақ-Сай музликларини тозалаш

Қирғизистон, Қозоғистон, Украина ва Россиянинг 50 ортиқ альпинистлари сайёҳлар орасида таниқли бўлган Ақ-Сай музликларидаги чиқиндиларни тозалашган. Август ва сентябрь ойлари ичида музликдан тўрт тоннадан ортиқ чиқинди чиққан. Бу ердаги чиқиндилар сайёҳларнинг саёҳати сабабли пайдо бўлган.

Альпинистлари Рацек станциясигача музликдан чиқиндиларни олиб келиб, бу ерда муниципал чиқинди жойига вертолёт билан ташишган.

Ақ-Сай музлиги шундай номдаги қапчиғайнинг юқори қисмида жойлашган бўлиб, баландлиги 3860 метр. Мана шундай акция 2015-йили ҳам уюштирилиб, альпинистлар Ленин чўққисидан 11 тонна чиқинди чиқаришган. У Помир тоғ бағрида жойлашган Марзакий Осиёдаги энг баланд тоғлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ботаника боғини қайта тиклаш

Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери Ботаника боғи фанлар академияси қошидаги илмий текшириш институти бўлган, молиялаштириш етарли даражада бўлмаганлиги ва иш ўринларининг қисқариши сабабли оғир вазиятларни ўтказган.

Ходимлар қўлларига белкурак олиб, боғ ҳудудидаги ноёб ўсимликларни ҳимоя қилишига тўғри келган. Буни улар амалга оширишди, «ботаника»нинг ўзи ва инфраструктура бўлса инқироз вақтида аянчли ҳолатга келган.

botanika

Қирғиз экологлари 2016-йили Ботаника боғини қайта тиклай бошлашган: ҳудудини тозалаб, дарахтларни бутаб, ўсимликлар коллекциясининг тасвирланишини ёзишган. ҳар бир дарахтда маълумот тахтаси пайдо бўлган.

Боғни қайта тиклаш билан шуғулланган «Арча» фондининг аъзоларининг асосий мақсадларидан бири – бу ишга шаҳар яшовчиларини ҳам жалб қилиш. Ботаника боғни қайта тиклаш асосан шаҳар яшовчиларининг ёрдами билан амалга оширилмоқда. Шаҳарликларни бу ишга жалб қилиш учун жамғарма ходимлари экофестивалларни ўтказиб, одамларни мазкур боғда шанбалик ўтказишга чақирган. Унга давлат органлари ва тижорий компаниялар ҳам қўшилган.

Бироқ боғни қайта тиклаш бўйича бишкекликлар жисмоний иш билангина чегараланиб қолишмайди. Илмий текшириш институтини қайта тиклаш бўйича режалар ва тадбирлар жамоатчилик тингловига қўйилиб, бу ерда барча хоҳловчилар эколог ва боғнинг ходимлари билан биргаликда иш олиб бориш бўйича ўз фикрларини билдира олишади.

Муаллиф: Дмитрий Мотинов