Давлат мулкини бошқариш фонди (ДМБФ) жаҳон банкидан олинган 45 миллион сомни давлат мулкнинг умумий реестрини тузишга сарфлаган. Бироқ бундай портал бу вақтгача мавжуд бўлган.
Жаҳон банки 2014-йилнинг апрелида Қирғизистон ҳукумат вакилларининг илтимоси билан давлат мулкини бошқариш бўйича тизимни яхшилашга 45 миллион сом ажратиб берган. Бу пулга ДМБФ давлат мулкининг умумий реестрин – ҳар бир одам кира оладиган интернет-портал тузиши керак эди.
Бироқ маблағ бўлинаётганда ДМБФда давлат объектлари тўғрисидаги маълумотни сақлаб, тўплаб, уларни таҳлил қиладиган сайт бунгача бўлган.
Бу тизим «Қирғизистоннинг кризис-менеджерларини қўшишнинг» бирлашмаси томонидан бепул тузилган — ташкилотнинг раҳбари Элмира Микиеванинг сўзларига кўра, у ДМБФнинг ишини 80 фоиз автоматлаштиришга имкон берган.
«Биз грант олмаймиз, ҳеч нарса олмаймиз. Аниқроқ айтганда, дастурчилар бор, улар бошқаларга ҳам ёрдам бериб, ўзини ҳам текшириб кўргиси келган. […] Бизнинг мақсадимиз бир хил, барчаси ошкора бўлиши учун, порахўрлик бўлмаслиги учун давлат органларига ёрдам берамиз», — деб тушунтирди Микиева.
2015-йилгача «Қирғизистоннинг кризис-менеджерлар уюшмаси»нинг системаси тест тизимида бўлган, бироқ ундан кейин у расмий турда ишга тушган — у маълумот билан тўлдирилиб, энди у ДМБФ ходимларининг маълумот базасидан фойдаланишга ўргатилган.
Бироқ ДМБФ ажратиб берилган 45 миллион сомни ҳозирги системани ривожлантиришга эмас, янгисини тузишга сарфлаганда буларнинг барчаси бефойда бўлди.
Микиева ДМБФ икки системани — «Кризис-менеджерлар уюшмаси»ники ва жаҳон банки бўлиб берган янгисини — бирлаштиради деб ўйлаган, бундай бўлмади.
«Биз интеграция бўлиб, система мукаммал ишланади, сервер сотиб олишади деб ўйлаганмиз. Уларнинг ўзлари аввалги нарсага пул сарфламаймиз дейишган, бироқ амалда шунга топшириқ беришди», — дейди у.
Янги система ― «кўпроқ деталлашган»
ДМБФнинг раисининг ўринбосари Назгүл Каипова Kloop.kgга «Кризис-менеджерлар уюшмаси» тузган системадан фарқланиб, 45 миллион сомлик янги система «кўпроқ деталлашганини» айтди.
«Албатта, бу дастурда маълумот кўпроқ ва у бизга бундан кейин аниқ давлат ҳисобларини олиб боришга имкон беради», — деди у.
Каипова ҳозирги ишлаётган тизим «барча параметрларга жавоб беришини» тан олди. Бироқ ишлаб чиқарувчилар — «Грант Торнтон Кыргызстан», «Грант Торнтон Армения» ва «VX Soft Ltd. Ирландия» компаниялари — икки тизим келишолмаганлигидан уларни интеграциялашдан бош тортишди.
ДМБФ Kloop.kgнинг расмий саволига жавоб бериб, асосий фарқлардан бири — хавфсизликка нисбатан муносабатда эканлигини билдирди. Янги тизимга электрон рақамли муҳрнинг ёрдами билангина кирса бўлади.
Жаҳон банкининг маслаҳатчиси Нурдин Тинаев системалар орасидаги асосий фарқ — уларни қайси ускуна таъминлаганида деди. Унинг айтишича, аввалги система барча давлат мулкини ҳисобга ололмасди.
«Инвентаризация учун уни ўтказиб қўйиш етарли эмас, маълумотни сақлаб, янгилаб туриш керак, бунинг учун яхши маълумот базалари керак, уларни техникасиз сақлаш мумкин эмас. Уни ясаганлар («Кризис-менеджерлар уюшмаси»), ДМБФ учун 70-80 минг долларга ускуна сотиб беролмас эди. Асосий фарқ шунда», — деди у.
Давлат мулкни ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини тузиш — ҳукуматнинг «ишонч ва умумий» давстуридаги асосий вазифаларнинг бири.
Дастур бўйича система 2017-йили тўлиқ тайёр бўлиши керак.
Лойиҳа амалга ошгунча ДМБФда уч раҳбар алмашди. Уларнинг бири — Алмазбек Кадиркулов — шу лойиҳани амалга ошириш бўйича арзланган премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг буйруғи билан ишдан четлатилган.
Ундан сўнг 2016-йилнинг ёзидан бошлаб ДМБФга Мэлис Мамбетжанов раҳбарлик қилади.
Кўп ҳаракат ва вақт зое кетди
Молия министрлиги қошидаги жамоат кенгашининг раиси Бакитбек Сатибековнинг сўзларига кўра, янги порталда давлат мулкини инвентаризациялаш тўғрисидагина маълумот бўлади, у энди «Кризис-менеджерлер кошууну» тузган порталда бошқа системалар ҳам — ижара шартномаларини рўйҳатга олиш, давлат мулк объектларининг реестри, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва ташкилотларнинг моддий кўрсаткичлари ҳам бор эди.
«Биз, бундан (давлат мулкини инвентаризациялашдан — ред.) ташқари, порталда давлат улуши бор ишхонларнинг моддий ҳисоботига боғлиқ бўлимни ҳам кўрсатар эдик, энди янги сайтда бу йўқ. Уларга буни билиш қизиқарли бўлмагани каби ёки бу махсус жамоатчиликдан яширгандай тасаввур қолдир», — деб ҳисоблайди Сатибеков.
Унинг сўзларига кўра, бепул портални тўлдиришга кўп маблағ ва вақт кетган, энди унинг барчаси бекор бўлди.
«Ресурсни ишлаб чиқишгагина эмас, бу маълумот ресурсидан фойдаланишга давлат амалдорларини ўрганишга ҳам кўп ҳаракат бўлган. Бу маълумотлар бу ерга жойлаш учун кўп вақт кетган, 2013-йилдан бери ҳақиқатдан ҳам маълумотлар жуда катта массиви тўпланган. Жуда кўп маълумот киритилиб, одамлар ишлаб, бу портал учун бюджетдан маблағ сарфланган», — дейди Сатибеков.
У давлат ишхоналарининг моддий ҳисоботи тўғрисида маълумотнинг йўқлиги сабабли ДМБФ ошкораликни таъминлашни кераги йўқ деб ҳисоблайди.
«Ё ошкораликни ёки ҳисоботни таъминлаш уларга аҳамиятсиз ва уларга эртароқ қандайдир йўл билан бу ерда чиққан маълумотни яширгиси келмоқда, ёки уларга ҳозир қўлда турган нарсадан фойдаланиш қизиқарли эмас — улар қўшимча пул олиб, янги лойиҳа тузиб, бу маълуотни нолдан бошлаб тўлдиргиси келмоқда», — дейди Сатибеков.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: «АКИпресс»