Қайта кўмилган баптист аёлнинг қизи ҳокимга қарши иш қўзғашни талаб қилмоқда

782

Ола-Буқа район судига баптист аёлнинг жасадини маҳаллий қабристонга қўйдирмаганларнинг иши бўйича текширув бошланди. Марҳумнинг қизи жасаднинг хўрланишига қарши ишда уч қишлоқ яшоавчилари эмас, маҳаллий ҳоким имомни айбдор деб ҳисоблайди.

Мархумнинг қизи Жилдиз Азаева онасининг жасадини хўрлашжа айбланган одамларни эмас, маҳаллий ҳоким Сонунбек Акпаралиев ва имом Шумкарбек Чиналиевни айбдор деб ҳисоблайди.

Азаеванинг фикрича, унинг онасининг жасадини қабристондан қизиб чиқарган йигитларни «пулга ёки ароққа» ёллаган бўлишлари мумкин.

«Агар жавобгарликка тортилганларнинг орасида оқсоқоллар, катта ёшдаги кишилар бўлса рози бўлар эдик. Тергов асосий уюштирувчиларнинг жавобгарлигини қарамаган. Қабр олти белкурак билан қазилган. Бири – Сейдакмат, “Канимбубу” қабристонининг қоравули. Бироқ уни жавобгарликка тортишмаган», — деди у.

Марҳумнинг яқинлари прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, маҳаллий ҳокимни ва районнинг имомини жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Азаева ўзи устидан арзланган одамлар энди қариндошлари орқали ундан аризани қайтариб олишни илтимос қилишаётганини айтди.

«Район имоми ва қишлоқлиқ домла қариндошимиз Нуралини чақириб, ярашишни таклиф қилибди. Улар ҳоким бизни бир оз қўрқитиб қўйинглар деб айтганини айтишмоқда. Бироқ ундан бери имом ҳам, домла ҳам уйга келишмади. Мени Ола-Буқа қишлоқ ҳукуматига чақиртиришди, бироқ мен бормадим. Энди онамни номини оқлаб, аввалги жойига кўмишсин, шундан кейингина мен уларга бирор жавоб қиламан», — деди у.

Район имоми Шумкарбек Чиналиев «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатда бу маълумотни инкор қилди.

Марҳум жасадини хўрлаш

Жалолобод областининг ИИБ матбуот маркази ходими Самара Кизированинг сўзларига кўра, иш бўйича марҳум баптист аёлнинг беш қишлоқдоши айбланувчи қатори қаралмоқда. Судда айб учтасигагина қўйилади, сабаби қолган иккиси қидирувда.

«Уч кишига қарши иш қўзғалган, иккиси қидирувда […] ҳозир милиция кходимлари уларни қидирмоқда, уларга қарши иш ҳозирча қўзғалмаган», — деди у Kloop.kgга.

Улар Қирғизистон жиноят кодексининг 263 «Мархумларнинг жасадини ва улар кўмилган жойларни топташ» моддаси бўйича айбланмоқда.

Сари-Талаа қишлоғида 76 ёшдаги Сатибалдиеванинг жасадини бир неча марта қазиб, қайта кўмиш тўғрисидаги иш бўйича Ола-Буқа район судининг биринчи мажлиси 22-декабрга белгиланган.

Дини учун қайта кўмиш

76 ёшдаги Канигүл Сатибалдиевани вайта кўмилиши бўйича можаро 2016-йилнинг октябрида бошланган. Унга Сари-Талаа қишлоғидаги мусулмонлар қабристонига унинг жасадини маҳаллий яшовчилар кўмдирмагани сабаб бўлган.

Маҳаллий яшовчиларнинг ғазабланишига Сатибалдиеванинг дини туртки бўлган — у ҳаётлигида насроний-баптист динида бўлган.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳаллий қабристонга кўмишга руҳсат сўраб ҳокимят билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб, бир неса кун юрган.

Маҳаллий яшовчилар онасига ачиниб руҳсат бериши учун Азаева синглиси билан бирга имомларнинг талаби билан қишлоқдошлариниинг кўз олдида ислом дини қабул қилишган. Шунга қарамай, уларнинг онасини маҳаллий қабристонга дафн қилдиришмаган.

Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган қўшни Ўрукту қишлоғидаги қабристондан жой ажратиб беришган.

Бироқ қишлоқнинг яшовчилари ҳам Сатибалдиеваниинг жасадини кўмишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғидаги насронийлар қабристонига дафн қилинган. Бироқ шу куни унинг ўлигини насронийларнинг талаби билан учинчи марта элга айтмай бошқа жойга кўмилган.

Муаллиф: Александра Титова