Суриядаги жангарилар Туркиядаги Россиянинг элчисини ўлдиришга алоқаси бор эканлигидан тонишмоқда

814

Суриялик «Жейш аль-Фатх» қуролли гуруҳ унинг жангчилари Туркиядаги Россиянинг элчисини ўлдиришда алоқаси йўқ эканлигини билдирди. Олдин турк ОАВлари мазкур гуруҳнинг жангарилари жавобгарликни ўз зиммасига олишгани тўғрисида маълумот тарқатишган.

Террорчиларнинг фаолиятини кузатган  SITE Intelligence Group ташкилоти хабарига кўра, Суриядаги «Жейш аль-Фатх» ва «Жабхат Фатх аш-Шам» ташкилотлари Туркиядаги Россиянинг элчиси Андрей Карловнинг ўлимига алоқаси йўқ эканлигини билдиришди. Уларнинг номидан олдин тарқатилган маълумотни бу гуруҳларнинг вакиллари «қалбаки» деб баҳолашди.

Турк ва Ироқ ОАВлари Карловни ўлдиришнинг жавобгарлигини 21-декабрда Суриядаги «Жейш аль-Фатх» террористик ташкилоти ўз зиммасига олгани тўғрисида маълумот тарқатишган.

РБК телеканалнинг маълумотига кўра, «Жейш аль-Фатх» — бу террорчи гуруҳларнинг бирлашмаси. Экспертлар унинг 90 фоизи «Жебхат-ан-Нусра» ва «Ахрар аш-Шам» террористик гуруҳларининг жангариларидан иборат ва асосан Саудия Арабистони билан Қатар томондан молиялаштирилади деб ҳисоблашади.

Элчининг ўлдирилиши

Россия элчиси Андрей Карлов Анқара шаҳрининг бадиий расмлар галереясида 19-декабрда ўлдирилган, бу ерга у «Россия Калининграддан Камчаткагача сайёҳлар назарида» деган расм кўргазманинг очилишига келган.

Уни 22 ёшдаги полиция ходими Мевлут Алтинташ отиб ўлдирган. Ўлдириш вақтида у исломий шиорларни айтиб қичқириб, ўз ишини Алеппо учун ўч олиш деб атаган.

Россия элчисига суиқасд вақтида яна уч киши жароҳатланган.

Қотилликни амалга оширган йигитни турк махсус ҳарбийларининг ходимлари отиб ўлдирган. Бу иш бўйича турк полицияси 13 кишини қўлаг олиб, уларнинг орасида Алтинташнинг қариндошлари ҳам бор. Анқара прокуратураси кўп ўтмай уларни озод қилди.

Россия ТИМи воқеани террор ҳаракат деб баҳолади. Россия тергов комитети «Халқаро террористик акт» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Россия президенти Владимир Путин 21-декабрда Туркияда қурбон бўлган элчига Россия Қаҳрамони номини унинг вафотидан кейин беришди.

Карлов бугун эрталаб 22-декабрда дафн қилинди. Дафн маросимига Россия президенти Владимир Путин иштирок этди.

Муаллиф: Александра Титова