Германия: янги йил бозорига ҳужум қилиш бўйича ишда янги гумондор пайдо бўлди

1061

Янги гумондор — тунислик Анис Амри, тахминий хавфли бўлган одамларнинг қаторига киради. Уни қўлга олиниши учун Берлин 100 минг евро тўлашини билдирмоқда.

Тунислик Анис Амрини бутун Евроиттифоқ бўйича қидирилмоқда. Унинг қўлга олиниши учун Германия ҳукумати 100 минг евро ваъда бермоқда. Полиция уни қўлга олиш учун ордер берди.

Анис Амрини қамоққа олишга ордер.
Анис Амрини қамоққа олишга ордер.

Унда Германиянинг ИИМи Амри — «албатта жиноятчи бўлиб чиқмайдиган гумондор» эканлигини таъкидламоқда.

Немисларнинг Spiegel нашри янги йил ярмаркасида элни бостирган автомашинада Амрининг гувоҳномаси топилганини ёзган.

Аввалги гумондор — покистонлик Навед Б. — қўйиб юборилди. Полиция ходимлари Наведнинг айби бор эканлигига олдин ҳам гумон қилиб, у воқеани ўз кўзи билан кўрган кишининг билдируви сабабли қамоққа олинган эди. Покистонлик фуқаро жиноятда алоқаси бор эканлигидан тониб келган.

Анис Амри ким?

Янги йил бозорига ҳужум қилиш бўйича гумондор Анис Амри 24 ёшда. Сурат: Bild
Янги йил бозорига ҳужум қилиш бўйича гумондор Анис Амри 24 ёшда. Сурат: Bild

Анис Амри — 24 ёшдаги ноқонуний муҳожир, уни немис полицияси 2016-йилнинг мартидан сентябригача кузатиб юрган. Амри махсус хизматларнинг рўйҳатида хавфли фуқаро қатори рўйҳатга олинган.

Европада Анис Амри 2011-йилдан бошлаб уч хил: тунислик, мисрлик ва ливанлик паспорт билан юради.

У Тунисга қайта жўнатилиши керак эди, бироқ зарур ҳужжатлар йўқ бўлганлиги сабабли уни кеткиза олишмаган. Муҳожирни ватанига қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни Тунис янги йил бозорига ҳужум қилингандан кейин юборди.

Мартдан сентябргача Анис Амри гиёҳванд модда сотгани ва барларда муштлашгани билан танилган, шу сабабли унинг орқасидан назорат тўхтатилган. Германиянинг махсус хизматлари хатосини тан олишди, қонун бўйича улар хавфли одамлар рўйҳатига кирган кишини бундан кейин ҳам кузатиб юриши керак эди.

Британ радиоэшиттириш корпорациясининг (ВВС) араб хизмати Амри Туниснинг Татавин шаҳрида 1992-йили туғилганини аниқлади. Ватанида у радикал исломнинг тарафдорлари қатори маълум бўлган.

Таблоид Bild тунис фуқароси ИШИД билан алоқада бўлган деб тасдиқлади. Янги йил ярмаркасидаги террор ҳаракат учун «Ислом давлати» ўзтига жавобгарликни олган.

Полициянинг маълумоти бўйича тунис фуқароси хавфли ва қуролли бўлган. Бундан ташқари юк ташувчи автомашинанинг ҳақиқий ҳайдовчиси Лукаш Урбан билан курашаётиб Анис Амри яраланган бўлиши мумкин. Лукаш Урбаннинг жасади юк ташувчи автомашинанинг йўловчилар ўтирган ўриндиғидан ўқдан ва пичоқдан олган жароҳатлари билан топилган.

Янги йил ярмаркасидаги фожиа

Лукаш Урбан — автобуснинг ўлдирилган ҳайдовчиси, фожианинг аниқланган ягона қурбони. Сурат: BBC
Лукаш Урбан — автобуснинг ўлдирилган ҳайдовчиси, фожианинг аниқланган ягона қурбони. Сурат: BBC

Янги йил ярмаркасида аҳолини бостирган юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси — ҳозирча террор ҳарактидан жабрланган ягона шахси аниқ қурбон. Полиция версияси бўйича Лукаш Урбан пичоқ билан яраланиб, бироқ шунга қарамай элни бостиришга тўсқинлик қилгани учун отиб ўлдирилган.

Янги йил ярмаркасига бўлган ҳужумдан 12 киши қурбон бўлган — уларнинг шахси аниқланмай қолди, ким эканлиги бўйича тахминларгина бор. Воқеа бўлган жойда ҳужжатлар билан телефонлар топилган, улар бўйича қурбон бўлганларнинг шахсини аниқлаш ҳаракати давом этмоқда. 48 киши жароҳатланган. Уларнинг кўпчилиги оғир яраланган.

Янги йил ярмаркасидаги фожиа. Сурат: BBC
Янги йил ярмаркасидаги фожиа. Сурат: BBC

Юк ташувчи автомашина тепалаб кетган янги йил ярмаркаси ғарбий Берлиннинг аҳоли кўп бўлган марказидаги Брайтшайдплатц майдонида жойлашган.

Ҳужум 10-декабрда бозорда одам кўп вақтда — маҳаллий вақт бўйича деярли 21:00да бўлган.

Германия ҳукумати янги йил бозорига бўлган ҳужумни террор ҳаракат деб атади. Германия ИИМи янги йил муносабати билан бутун Германия бўйича хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева