Муфтият имомларнинг барчасига вояга етмаганларни никоҳлашни таъқиқлади

824

Қирғизистон бош муфтийи Максат Токтомушев вояга етмаганларни никоҳлашни таъқиқловчи қарор чиқарди. Қарор вояга етмаганларни никоҳини таъқиқлаган ўзгартиришлар кучга киргандан кейин чиқди.

Қарор муфтиятда рўйҳатдан ўтган имомларга вояга етмаганлар никоҳини таъқиқлади деб билдиради Қирғизистон мусулмонлар бошқармасининг матбуот хизмати.

Оила ва жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришлар 18-декабрда кучга кирган. Унга кўра, имом ёшлар ФҲДЁдан никоҳи рўйҳатга олингани тўғрисида ҳужжат олиб келмагунча уларга никоҳ ўқий олмайди.

Янги қоидаларни бузганлиги учун вояга етмаганларнинг ота-онаси, куёв бола ва дин ходими беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Дин ходимлари никоҳ тўғрисида журнал олиб бориши керак, у қонун бузилган вазиятларда судда далил қатори хизмат қилиши мумкин.

Ўзгартиришлар киритиш бўйича собиқ бош прокурор ва «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова ташаббус кўтарган.

У оила ва жиноят кодексларига ўзгартириш киритишни 2015-йилнинг декабрида таклиф қилган.

Бироқ парламент қонун лойиҳасини 2016-йилнинг майида инкор қилиб, бу фуқаровий фаолларнинг норозилигига сабаб бўлган — блогер Данияр Айтман депутатларни «педофиллар» деб, ҳуқуқ ҳимоячилари билан кризис марказлари вакиллари эса 30-майда ҳукумат уйи олдида митинга чиқишган эди.

Қонун лойиҳасига қарши чиққанларнинг яна бир қисми жиноят кодексида вояга етмаганлар билан алоқа қилганлар учун бусиз ҳам жазо бор эканлигини айтиб, яна бир нормани кераги йўқ деб ҳисоблаган.

Бироқ ўзгартиришларни қўллаганларнинг талаби билан қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқишга қайтарилиб, уни парламент ёқтириб кейин президент имзолаган.

Муаллиф: Анна Капушенко