Сурат: Янги биометрик паспортларнинг кўриниши қандай бўлади?

798

Давлат рўйхатга олиш хизмати 2017-йилнинг баҳоридан бошлаб бериладиган янги электрон биометрик паспортларнинг эскизлари намойишини ўтказди.

Қирғизистонда 2017-йилнинг баҳоридан бошлаб янги электрон биометрик паспортлар фойдаланишга берилади — ҳужжатнинг эскиз намойишини бугун давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) ўтказди.

7df2cb6c00

Бу ичига чип солинган ID-паспорт бўади, унинг ичида биометрик маълумотлар, фуқаро тўғрисида маълумот ва унинг электрон-рақамли бармоқ изи (ЭРБИ) сақланади.

Эскизга қараганда, янги ID-паспортлар дизайн жиҳатидан фарқланади. Қирмизи фоннинг ўрнига кўк фон қўйилади, ҳужжатнинг ўзида фуқаронинг миллати, оилавий ҳолати ва яшаган манзили ҳақида маълумотлар кўрсатилмайди — бу маълумот чипда сақланади.

Асосий маълумотлардан ташқари чип ҳайдовчилик гувоҳномасига, нафақа китобчасига, ижтимоий мухофаза қоғозига ва банк ҳисобига боғлаб туради.

Бундай паспортлар Қирғизистон фуқароларига давлат органларида бюрократияга дуч келмай фойдаланишга имкон беради — нима бўлганда ҳам ДРХнинг етакчилиги шундай ваъда бермоқда.

«Биометриянинг афзаллиги — бу биринчидан қулайлик, хавфсизлик, вақтни тежаш ва давлатдан сифатли ҳамда тезкор хизмат имконияти», — деб билдирди ДРХнинг раиси Тайирбек Сарпашев.

2017-йилнинг октябрига нисбатан ДРХ 2,5 миллионга яқин ID-картани биометрик паспортга алмаштиришни режалаштирмоқда. Қирғизистонда 6 миллиондан ортиқ киши яшайди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева