Баптист аёлнинг жасадини қайта кўмилиши бўйича суд номаълум муддатга кўчирилди

684

Ола-Буқа район суди баптист аёлнинг жасадини маҳаллий қабристонга кўмдирмаслиги бўйича текширишни кейинга қолдирди. Суд қачон бўлиши номаълум, сабаби судья бетоб бўлиб қолди.

Суднинг кейинга қолдирилиши тўғрисида Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Жалолобод вилоятида жасади уч марта қайта кўмилган баптист Канигул Сатибалдиеванинг қизи Жилдиз Азаева айтди.

«Суд қолдирилди, сабаби судья Элмира Кожобекова бетоб бўлиб қолди. Суд қанча муддатга жилганини менга айтишмади», — деди у.

Азаева қишлоқ ҳукуматининг, ҳокимнинг, район ва маҳаллий имомларнинг устидан арзланиб бош прокуратура билан ИИМга ариза ёзди. Унинг сўзларига кўра, иш бўйича мана шу одамлар тергов қилиниши керак.

«Мен ҳозирча судланадиган одамларни билмайман. Терговчи менга қўлга олинганларнинг расмларини кўрсатди, уларнинг ҳаммаси тахминан 1989-йили туғилган ёш йигитлар. У ерда олти киши бўлса керак. Уларнинг барчаси буйруқни бажарувчилар», — деди Азаева.

Азаева унга босим ўтказиш ҳаракати бўлиб, қариндошлари ва танишлари орқали аризани қайтариб олишга ундаганлар бор эканлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, у онасини қаерга кўмилганини ҳозиргача билмайди.

«Онам охирги марта қаерга дафн қилингани менга ҳозирча номаълум», — деди у.

Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот маркази ходими Самара Кизирова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда айбланувчилар қатори марҳум баптист аёлнинг беш ҳамқишлоғи кўрсатилаётганини билдирди, сабаби қолган иккиси қидирувда.

Жиноят ва жазо кодексининг 263 «Марҳумнинг жасадини ва улар кўмилган жойларни топташ» моддаси бўйича иш қўзғалган.

Дини учун қайта кўмиш

76 ёшдаги Канигул Сатибалдиеванинг қайта кўмилиши бўйича можаро 2016-йилнинг октябрида бошланган. Унга Сари-Талаа қишлоғидаги мусулмонлар қабристонига унинг жасадини маҳаллий яшовчилар кўмдирмагани сабаб бўлган.

Маҳаллий яшовчиларнинг ғазабланишига Сатибалдиеванинг дини сабаб бўлган — у тириклигида насроний-баптист динига сиғингани.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳаллий қабристонга дафн қилиш учун руҳсат сўраб ҳокимят билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб бир неча кун юрган.

Маҳаллий яшовчилар онасига ачиниб, руҳсат бериш учун Азаева синглиси билан бирга маҳаллий имомларнинг талаби билан қишлоқдошларининг кўз олдида ислом динини қабул қилишган. Шунга қарамай уларнинг онасини маҳаллий қабристонга дафн қилишмаган.

Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган қўшни Ўрукту қишлоғидаги қабристондан ер ажратиб беришган.

Бироқ бу қишлоқнинг яшовчилари ҳам Сатибалдиеванинг ўлигини кўмишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғида насронийлар қабристонидан дафн қилинган. Бироқ шу куни унинг жасади насронийлар талаби билан учинчи марта элга айтилмай бошқа ерга кўмилган.

Муаллиф: Александра Титова