Милиция Бишкек марказидаги отишув бўйича текширув бошлади

610

Бишкек марказида Москва ва Ибраимов кўчаларининг кесилишидаги отишувда бир киши жабрланди. Милиция ходимлари воқеани текшира бошлашди.

ИИМнинг матбуот маркази ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга икки ҳайдовчи орасидаги келишмовчилик чиқиб, натижада уларнинг бирига ўқ тегиб касалхонага етказилганини хабар қилди.

«[Ҳайловчилар] йўл талашиб, бир фикрга келишолмай, муштлашиб кетишган. Натижада уларнинг бири травматик тўппончаси билан отиб юборган», — деди у.

Осмонбаевнинг сўзларига кўра, милиция воқеани текшира бошлади.

«Икки ҳайдовчи ҳам 1989-йили туғилган, бирининг автомашинаси “Тойота”, иккинчисиники “Хонда”. Иккисидан бири йўлни бўшатганда шу воқеа бўлмас эди»,— деди у.

Осмонбаев ўқ узган ҳайдовчи қўлга олиниб, милицияда кўрсатма бераётганини билдирди.

«Жабрланган фуқаронинг аҳволи ҳозирча номаълум, сабаби у тиббий марказга эоталаб етказилган, биз уни аниқлаяпмиз», — деди у.

Отишувни ўз кўзи билан кўрган киши воқеа 11:35да Ибраимов кўчасидан узоқ бўлмаган жойда бўлганини, келишмовчилик икки ҳайдовчи орасида эмас, ҳайдовчи билан пиёда орасида бўлганини «Спутник»нинг мухбирига айтиб берди.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, воқеа пиёдаги киши ҳоқлидан чиқиб, унинг олдига автомашина бурилиб келганда бўлган. Ҳайдовчи билан пиёда орасидаги айтишув муштлашувга айланган.

«Автомашинадан аёл чиқиб, куёвини оқлай бошлади. Пиёдаги киши унга ҳам ташланди, шунда ҳайдовчи уни отиб ташлади», — деди у.

Гувоҳнинг айтишича, воқеа содир бўлган жойга келган милиция ходимларига қўлга олинган одам ҳомиладор аёлини ҳимоя қилганини айтган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Reuters