МСК: Референдум ўтди, сайловчилар Конституцияни ўзгартириш учун овоз беришди

798

МСКнинг аъзолари референдумни бир овоздан ўтди деб ҳисоблашди. МСКнинг биргина аъзоси Гулнара Журабаева бошқача фикр айтиб, референдум вақтида қонун бузилган вазиятларга эътибор қаратди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни бир овоздан ўтди деб ҳисоблашди. МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева референдум вақтида қонун бузилган вазиятлари содир бўлгани сабабли бошқача фикр билдирди.

Журабаеванинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаб ва қарши тарғибот қилган гуруҳлар ОАВга етарлича яқинлаша олмади — телеканаллари ва матбуотлар асосан ўзгартиришларни қўллаганларга сўз беришди.

Журабаева талабалар овоз беришга «иштирок этишга мажбурланди» дейди.

«Билим бериш масканларининг етакчилари уларни мажбурлаган фактлар бўлди, бунга ижтимоий тармоқдаги, телевидениядаги, интернет-нашрларидаги роликлар ва суратлар далил бўлди, бу тўғрисида аризалар тушди», — деди у.

Журабаева шу билан бирга овоз беришнинг маҳфийлигини бузган маркер фойланганлигига эътибор қаратди — у бюллетен ортидан сезилиб, сайловчи қандай овоз бергани кўриниб турди.

Журабаеванинг сўзларига кўра, маҳаллий кенгашлар сайланмаган участкаларда сайловчилар кам бўлган. У референдумнинг ўтишига фуқаролар интизор бўлмаган деб ҳисоблайди.

«Мен МСК аъзоларининг референдумнинг натижаларини аниқлаш масалалари бўйича менинг фикримга эътибор қаратишни илтимос қилди. Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, мен референдум натижаларини тортишувсиз деб ҳисоблай олмайман ва унинг натижаларига рози эмасман», — деди у.

МСУнинг раиси Нуржан Шайлдабекова комиссия аъзолари ўз фикрларини ёзма турда билдиришга ҳуқуқли эканини, у йиғинда ўрганилишини айтди.

Референдум натижалари

Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекованинг сўзларига кўра, референдумда сайловчиларнинг 42,4 фоизи овоз берди. Референдум ўтди деб ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 30 фоизи овоз бериши етарли.

Конституцияга киритилган ўзгартиришлар учун референдумга келган сайловчиларнинг 79,6 фоизи овоз берди, 15,4 фоизи қарши чиқди.

Марказий сайлов комиссияси раисаси ўринбосари Абдыжапар Бекматов Қирғизистон бўйича умумий техниканинг бузилишидан, протоколларнинг нотўғри тўлдирилишидан ва сайлов жараёни бузилиши сабабли 18 сайлов участкасидаги овоз бериш натижалари бекор қилинганини билдирди. Комиссия 14500 бюллетенни яроқсиз деб топди.

Референдум натижаларини қабул қилиш тўғрисида қарорни МСК президентга ва парламентга жўнатади.

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум 11-декабрда ўтди.

Муаллиф: Даниил Ляпичев

Сурат: «Спутник»