Иркутскида дўлана шарбати қўшилган ванна концентратини ичимлик қатори ичиб 63 киши ўлди. Фожиа сабабли Россия президенти Владимир Путин спиртли маҳсулотларнинг акцизини кўтарди.
Россия президенти Владимир Путин қалбаки ичкилик ичишга боғлиқ масалани спирти бор товарнинг акцизини кўтириш орқали ҳал қилса бўлади деб ҳисоблайди. Бу тўғрисидаги қарорга у 21-декабрда имзо қўйди.
Аввал спирти бор тиббий воситалар спиртли ичимликларга солинган солиқдан озод қилинган эди. Вафот этганлар ичган ванна концентрати тиббий восита бўлган.
«Чиндан ҳам биз бундай енгилликлар нимага олиб келишини кўряпмиз: эл чивиндай қирилмоқда», — деди Владимир Путин.
Россия ҳукумати таркибида 25 фоиздан ортиқ этил спирти бор косметика, тиббий ва гигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва сотилишини кучли назоратга оладиган ўзгартиришларни қонунларга киритишнинг устида ишламоқда.
Дўлана шарбати бор ванна концентрати билан заҳарланиб Иркутскида 63 киши вафо. Этиб, 109 одам жабрланган. Яна 37 киши касалхонада оғир аҳволда. Иркутск областида фавқулотда ҳолат эълон қилинди.
Сиртидаги қоғозда «тананинг ташқи қисмигагина қўлланилсин» деган огоҳлантиришга қарамасдан вафот этганлар концентратдан ичимлик қаторида фойдаланишган.
Концентрат сиртидаги эритмада этил спирти бор экани ёзилган, бироқ ҳақиқатда унинг таркибида инсон ҳаёти учун хавфли метил спирти бўлган.
«Боярышник»ка боғлиқ бу концентратни ишлаб чиқариб, сотиб юрган етти киши қамоққа олинди. Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев ванна концентратини сотувдан олдирди.
2015-йили ҳам Россияда қалбаки ичкиликни — ванна концентратларини, одеколонларни, ойна тозаловчи воситаларни ва бошқа ичилмайдиган спиртли маҳсулотларни — ичишдан 14000 киши ўлган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева